Давр нафаси      Бош саҳифа

МАЛАКАЛИ ТИББИЁТ «МАҲАЛЛАБАЙ» КИРИБ БОРМОҚДА

Айни кунларда масъул мутасаддилар ҳудудларда «Маҳаллабай», «Хонадонбай» юриб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда. Хусусан, Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг бир қатор шифокор ва профессор-ўқитувчилари Сурхондарё вилоятининг олис Қумқўрғон туманида бўлиб, фуқароларга тиббий-санитария ёрдамини кўрсатдилар.

Малакали шифокорлар томонидан ўтказилган қабул жараёнида турли беморлар, тиббий ёрдамга муҳтож инсонларда аниқланилган касалликлар бўйича уларга амбулатор, туман шароитида, вилоят тиббий муассасасида ёки Республика ихтисослаштирилган марказларида амбулатор ва стационар шароитда даволаниш юзасидан тавсиялар берилди.

Тумандаги маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, имкон қадар барча беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан т ашқари, вилоят доирасида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур бўлган беморлар рўйхати шакллантирилди. Учта енгил жарроҳлик амалиёти туман шифохонасида ўтказилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, 237 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган туманда 21 минг 862 хонадон, 27 минг 679 оила мавжуд. Шундан 57 минг 319 нафарини аёллар (туғиш ёшдаги аёллар – 33 254 нафар)ни, 60 минг 187 нафарини эркаклар ташкил этмоқда.

Қарийб бир ҳафта давом этган «Маҳаллабай» ишлаш давомида тумандаги 61 та маҳалла, 780 та хонадонда яшаётган 2 минг 789 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 555 нафарида турли касалликлар аниқланиб, 346 нафарига амбулатор ва 209 нафарига режали равишда стационар шароитларда даволаниш тавсия этилди. Шунингдек, 56 нафар беморга туман тиббиёт бирлашмасида, 117 нафарига вилоят шифохоналарида ҳамда 36 нафарига республикадаги махсус клиник шифохоналарда даволаниш тавсия этилди. – Ўрганишлар давомида асосан «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»га кирган фуқаролар билан мулоқот қилдик, – дейди Республика ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази профессори, тиббиёт фанлари доктори Эсондавлат Шукуров. – Рақамларга тўхталадиган бўлсак, туманда 145 нафар фуқаро «Темир дафтар»га, 1 минг 523 нафар фуқаро эса учинчи ва тўртинчи хавфли гуруҳларга киритилган экан. Мухтасар айтганда, мулоқот жараёнида ҳар бир мурожаатчи билан индивидуал иш олиб борилди. Беморлиги аниқланганлар малакали мутахассислар муолажасини олдилар.

Шу ўринда яна бир жиҳатга тўхталиб ўтиш жоиз. Туман тиббиёт бирлашмасида жами 325 та стационар шифо ўрни мавжуд. Шунингдек, иккита ҚВП, еттита оилавий поликлиника ва битта кўп тармоқли марказий поликлиника хизмат кўрсатмоқда. Мазкур кўрсаткич бир қарашда қарийб, 250 мингга яқин аҳолиси бор туманга камлик қилишини илғаш мумкин. Шу боис бу ерда тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратиш ва малакали шифокорлар сонини кўпайтиришга эҳтиёж бор.

Албатта, халқимиз давлатимиз томонидин элнинг саломатлиги ва яшаш шароитларини яхшилаш доирасида ўтказилаётган чора-тадбирлардан миннатдор. Чунки улар даволаниш учун ихтисослаштирилган марказларга овора бўлиб, ортиқча харажат сарфлаб юрмасдан, балки ўзлари яшаб турган маҳаллага ўша малакали шифокорларнинг ўзлари келганидан мамнун. Буни эса мамлакатимиз бўйлаб «Маҳаллабай», «Хонадонбай» ишлаш тизими йўлга қўйилаётгани ва қатъий назоратга олинганининг хайрли натижаси дейиш мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Авлодларни хафа,  табиатни зада қилаётган чиқиндилар

Авлодларни хафа, табиатни зада қилаётган чиқиндилар

🕔20:50, 19.04.2024 ✔26

Муносабатимизни ўзгартирмасдан, муаммоларга ечим топа олмаймиз

Батафсил
Ер ва ер ости бойликлари  муҳофазаси  кучайтирилмоқда

Ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси кучайтирилмоқда

🕔22:21, 12.04.2024 ✔18

2024 йил 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партия­си фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳар биримизнинг  виждон амримиз,  она табиатнинг  ҳақли талаби

Ҳар биримизнинг виждон амримиз, она табиатнинг ҳақли талаби

🕔22:44, 07.04.2024 ✔44

Юртимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг 2024 йил баҳорги мавсуми қизғин давом этмоқда. Гўзал анъанага айланиб бораётган ушбу дарахт экиш лойиҳаси ўзида авлодларга обод ватанни, тоза, соф атроф-муҳитни, соғлом табиатни мерос қолдиришдек эзгу ва ҳаётбахш мақсадни жамлаган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар