Истеъмол талаби ва кутилмаларини миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳолаш ҳамда харид ва жамғаришга бўлган мойиллигини кузатиб бориш мақсадида аҳолининг истеъмол кайфияти индекси ҳисоблаб чиқилди.
Сўровлар республиканинг барча ҳудудларида турли соҳа вакилларини қамраб олган ҳолда Марказий банк телеграм канали орқали онлайн ҳамда жойларда юзма-юз интервьюлар ўтказиш орқали амалга оширилди. Сўровда жами 5 717 та респондентлар иштирок этди. Индекс кўрсаткичи +100 га яқинлашгани сари истеъмол кайфиятидаги ижобийликни ифода этиб, аҳолида келгусида иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши бўйича кутилмаларнинг шаклланганини билдиради.
Истеъмол кайфияти индекси — аҳолининг келгуси 12 ой учун даромадлари, харажатлари, жамғармалари ҳамда кредитга бўлган талаби бўйича кутилма лари баҳоланиб, респондентларнинг тегишли саволларга «сезиларли даражада камаяди», «бироз камаяди», «ўзгаришсиз қолади», «бироз кўпаяди» ва «сезиларли даражада кўпаяди» деган жавобларига сифат нуқтаи назаридан вазн бериш орқали ҳисобланган.
2020 йилнинг IV чорак якунлари бўйича келгуси 12 ой учун истеъмол кайфияти индекси ижобий 24,2 ни ташкил этди.
Индекс таркибида келгуси 12 ойда харажатлар ўсишининг кутилиши энг юқори кўрсаткич – 45,7 ташкил қилган бўлса, даромадлар ўсиши ва кредитлар миқдори ортишининг кутилиши мос равишда 26,5 ва 28,4 тенг бўлди. Бу кўрсаткичлар, сўровда иштирок этган респондентларда харажат қилишга мойилликнинг юқорилиги, олинадиган даромадлар бўйича ижобий ўзгаришларнинг кутилиши ва кредитларга бўлган талабнинг ортаётганини билдиради.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔104
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔201
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔190
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил