Давр нафаси      Бош саҳифа

Узоқ кутилган вакцина

Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилди. Ундан 1 млн. доза харид қилинади.

Узоқ кутилган вакцина

Ўзбекистон Хитойнинг ZF 2001 вакцинасини бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгиланди. Бу янги вакцина ZF-UZ-VAC 2001 номи остида биргаликда ишлаб чиқарилади ва фойдаланилади.

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкил этиш ва вакцинани маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди. «Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифлари чоғида Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ўзбекистон) Фан ва техника вазирлиги (Хитой) ўртасида илмий-техник ҳамкорлик бўйича қуйи қўмита фаолияти йўлга қўйилган эди.

Мазкур қўмита томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd» компанияси билан ҳамкорликда яратилган «ZF 2001» вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари Хитойдан ташқари биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан белгиланган тартибда мазкур вакцинанинг барча хавфсизлик кўрсаткичлари синовдан ўтказилди, унинг ижобий натижалари асосида ҳамда Этика қўмитасининг вакцинани клиник тадқиқотлари ўтказишнинг этика жиҳатидан асослангани тўғрисидаги хулосалари асосида аҳоли орасида учинчи босқич клиник синовларга йўналтирилди.

Бугунги кунгача клиник синов талабига мувофиқ «вакцина/плацебо» схемаси асосида 6 830 нафар кўнгилли эмланган, уларнинг бирортасида ўта ножўя таъсирлар кузатилмаган. «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd» компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, мамлакатимизни «ZF 2001» вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани «ZF-UZ-VAC 2001» номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди.

Шунингдек, «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd» компанияси томонидан мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, «Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК танланди», дейилади ЎзА хабарида.

Йиғилишда ушбу вакцинанинг мамлакатда учинчи босқич синовлари муваффақиятли ўтказилаётгани ва Ўзбекистонни бу вакцина яратилиши ва ишлаб чиқаришда ҳаммуаллиф давлат этиб белгилангани инобатга олиниб, «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойда ланишга рухсат бериш масаласи муҳокама қилинган.

Шу мақсадда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш борасида кўрилаётган чоралар, «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинасидан 1 миллион доза харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади. Биринчи навбатда 4 миллиондан ортиқ киши (кекса ёшдагилар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлари бор аҳоли, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари) бепул эмланади.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилгани, ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилаётгани хабар қилинганди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔77

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔61

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔135

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 77    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 61    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 135    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 198    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 211    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар