Давр нафаси      Бош саҳифа

ИММУНИЗАЦИЯ

коронавирус инфекциясига қарши энг самарали йўлми? Ҳозиргача қанча одам эмланди?

Мамлакатимизда коронавирусга қарши вакцинани жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг маълум қилишича, касалликка чалинганлар сони нисбатан камайиши кузатилмоқда. Жумладан, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони жорий йилнинг 27 январь ҳолатига кўра, 78  минг  510 нафарни ташкил этиб, улардан 98  фоизи (76 997 нафар) тузалиб, оиласи даврасига қайтган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 892 бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир ва 702 нафари енгил шаклда даволанмоқда.

Барчамизга маълумки, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича энг самарали йўл бу иммунизация тадбирлари, яъни соғлом инсонларни ушбу касалликка қарши эмлашдир.

COVID-19 инфекцияси бўйича жаҳон тиббиётидаги изланишлар, касаллик профилактикаси, мулоқотда бўлган шахсларни кузатиш, касалликнинг лаборатор ташхиси ва сифат назоратини ўрганиб бориб, Ўзбекистонда ҳам СOVID-19 инфекцияси бўйича Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси билан ҳамкорликда тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Коронавирус касаллигига қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус «Хавфсиз иммунизация» шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва вакцинаторлар рўйхати шакллантирилди. 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилди.

Хитойнинг «Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинаси хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясининг олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгилли орасида иммунизация тадбирлари ўтказилиши учун вакцина олиб келинган. Республикага 8 нафар хитойлик мутахассис ташриф буюрган, бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.

Кўнгиллиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари 2020 йилнинг 12 декабридан бошланган бўлиб, 2021 йил 27 январга қадар 9 минг 583 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилди. 4 минг 617 нафар кўнгиллида вакцинациянинг 3-клиник синов босқичлари амалга оширилди.

Айни пайтда хорижий давлатлар билан турли ўзаро қатновлар назоратини кучайтириш ва коронавирус инфекцияси тарқалиши жадаллашаётган давлатлардан келаётган фуқароларни коронавирус инфекциясига текшириш, манфий натижа берган ҳолда ҳам 14 кунлик карантин кузатувига олиниши каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар