Давр нафаси      Бош саҳифа

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўйилаётган кўрсатувларни кўраётган укам саволга тутиб қолди:

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

— Ака, армияга нега боргансиз?

— Бошқа эркаклар қатори юртимизни қўриқлаб, албатта ўз бурчимни ўташ учун-да, укажоним.

— Мана, ҳарбий хизматдан келиб, журналистиканинг ҳам ҳарбий йўналишида ўқияпсиз. Сизга ҳарбийликнинг нимаси ёқади ўзи? Шаҳдам қадам билан юришларими ёки қўлга қурол олиб, ўзларини «герой» тутишларими?.. Укамнинг бу саволи мени ўйга толдирди. Укам айтганидек хизматга борган илк вақтимда сафда шаҳдам қадам билан юриш ва ўзимга қурол бириктирилишига жуда ҳавасманд эдим. Қасамёд қилдик. Ҳар биримизга қурол бириктирилди. Кўп маротаба ўқ отиш машғулотларига ҳам бордик. Ўзимизга бириктирилган қурол билан ҳар куни постга чиқдик. Бошида қизиқарли туюлганларнинг барчаси одатий ҳолга айланди. Сафни-ку айтмай қўя қолай. Эрталабки кўрик,  нарядлар алмашуви, постларга тарқатув, овқатланишга бориш, кечки сайр, хуллас, армияда ҳамма нарса саф билан. Бироқ армияга ҳамда ҳарбийларга бўлган ҳурматимни оширган бошқа бир жиҳат бор.

Командирларимиз армияда ҳамма бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиши керак, деб уқтиришарди. Кунларнинг бирида ҳарбий қисмимиз командири подполковник Исроил Юнусов биз билан суҳбати давомида айнан шу тўғрисида гапириб кенг тушунча берди.

— Аскарлар, биз сизларни нима учун ҳамжиҳат бўлиб ишлашга ўргатяпмиз. Чунки армия занжир, унинг ҳар ҳалқаси бир аскардир. Жангда бир жойда узилиш бўлиб, бир аскаримизни бой берсак, жуда катта йўқотишга учраймиз. Душман битта нуқтадан ёриб кирса, қолган нуқталаримиз ҳам хавф остида қолади. Шу сабабли ҳеч биримизда ҳеч қандай камчилик бўлмаслиги керак. Биз кучлимиз. Бирлашсак яна ҳам катта куч бўламиз, — деган эди.

Подполковник Юнусовнинг сўзлари бизга жуда катта дарс бўлганди ўшанда. Ҳамма бир-бирига қандай машғулот бўлишидан қатъи назар яқиндан ёрдам берадиган бўлдик. Бундай вақтда ўзимизда қандайдир енгиллик, қалбан илиқлик ҳис қилардик. Сафдошимизга кўмаклашиш аскарлик бурчимизга айланди. Юриш-туришимизни кўрганлар бизга ҳавас билан қарарди. Мана, ҳарбий биродарлик, баракалла деб мақташарди.

Мана, армиянинг нимаси ёқади, менга!

Қани, энди жамиятимизнинг бошқа жабҳаларида ҳам шундай тартиб ўрнатилса. Ҳамма одам бир-бирига узвий боғлиқ эканини теран ҳис қилиб, ўзаро ёрдамлашиш фақат ҳарбий бурч эмас, инсонийлик бурчи эканини англаса. Укам бу гапларимни тинглаб жим бўлиб қолди. «Ака, мен ҳам ҳарбий соҳада ўқис аммикан-а?..» — деб маъноли кулиб қўйди.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎзЖОКУ ҳарбий журналистика йўналиши талабаси




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар