Давр нафаси      Бош саҳифа

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ЖИДДИЙ ҚАДАМ

Тиббиётнинг янги даври бошланмоқда...ми?

Президентимиз раислигида жорий йил 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тизимда мавжуд муаммолар комплекс таҳлил қилиниб, соҳани ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
 

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ЖИДДИЙ ҚАДАМ

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло ИНОЯТОВ ЎзА мухбирига мазкур йиғилишда тизимни ривожлантириш, хусусан соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий тиббиёт марказлари ва олийгоҳлари билан илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш борасида белгилаб берилган вазифалар аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.
– Эндиликда тиббиёт ходимлари бирорта қўшимча ишга жалб қилинмайди. Тиббиёт йўналиши ходимларини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ушбу муаммони ҳал этиш юзасидан давлатимиз раҳбари мазкур йиғилишда алоҳида топшириқ берди. Бир қарашда оддий кўринган ушбу ҳолат йиллар давомида тизим фаолияти самарадорлиги, сифати, умуман олганда, соғлиқни сақлаш соҳасининг барча бўғинларига салбий таъсир кўрсатиб келган эди.
Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда 20 мингдан зиёд шифокор штати мавжуд бўлгани ҳолда бирламчи тиббиёт бўғини – касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишга масъул бўғинда 12 минг мутахассис ишлаётганининг ўзиёқ муаммонинг кўлами кенглиги ва жиддийлигидан далолат беради, албатта.
Шу боис давлатимиз раҳбари қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизмат тизими, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтди.
Илғор хорижий тажриба асосида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантиришимиз, улар ҳар бир хонадонда 5 нафар фуқаро бўладиган бўлса, демак ўшаларнинг ҳар бирининг организмини алоҳида билиши, алоҳида ўрганиши зарур. Халқимизнинг дори-дармон билан эмас, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш орқали соғлом бўлишига эришишимиз лозим.
Оилавий шифокорларга ёрдам бериш учун терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилади. Бу бригадалар ўзларига бириктирилган оилалар кесимида «тиббий харита»лар шакллантириб, манзилли иш олиб боради. Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилади. Бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобиль диагностика воситалари билан таъминланади.
Беш ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор, туғиш ёшидаги ва 35 ёшдан ошган аёллар, 40 ёшдан ошган шасхлар доимий назоратга олиниб, скрининг текширувлари ўтказилади. Касалликка мойил бўлганлар индивидуал патронажга олинади.
Яна бир янгилик – олис ва чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун «Қишлоқ шифокорлари» дас­тури жорий қилинади.
Келгуси йилда тиббиёт олийгоҳлари бўлмаган Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий ва Сирдарё вилоятларида тиббиёт олийгоҳларининг филиаллари ёки факультетлари ва клиник базалари, жумладан, нуфузли хорижий тиббиёт олийгоҳларининг қўшма таълим дастурлари ташкил этилади. Ҳар бир вилоятда Сирдарё вилояти тажрибаси асосида тиббиёт кластерлари ташкил этилади.
Давлат бюджети ҳисобидан тиббий муассасаларга жуда қиммат тиббий асбоб-­ускуна, айниқса пандемия даврида энг замонавий жиҳозлар олиб берилди. Аммо бу жиҳозлар бугун самарали ишлаяпти, дея айта олмаймиз.
Эндиликда аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида замонавий тиббий кластер яратилади. Тиббий кластернинг таркибида кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам алоҳида ўрин олади. Бир сўз билан айтганда, тиббий кластер барча йўналиш бўйича касалхоналарни бир манзилга мужассамлайди. Бу ерда биринчидан, бошқарув тизими такомиллашади. Иккинчидан, ўша ердаги моддий техник база мустаҳкамланади. Энг муҳими, халқимиз кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланади.
Шаҳноза
МАМАТУРОПОВА
ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔15

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔157

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар