«Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир. Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак».
Президентимизнинг халқ қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ислоҳотлар ва янгиланишларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, унинг ғоявий ўзагига айланди. Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари институти бунинг яққол далилидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойбергеновнинг 2019 йил 22 мартдаги топшириғига асосан, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, қатор вазирликлар раҳбариятининг жойлардаги халқ қабулхоналари билан биргаликдаги шахсий сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди ЎзА.
Навбатдаги оммавий сайёр қабул Ховос, Сардоба туманлари ҳамда Янгиер шаҳри аҳолиси учун ташкил этилди. Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўтказилган қабул давомида жами 3 минг 76 та масала бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 1 минг 17 таси ёки 33,1 фоизи жойида ижобий ҳал қилинди, 785 та ёки 25,5 фоиз мурожаатга зарур тушунтиришлар берилди. 1 минг 274 та ёки мурожаатларнинг 41,4 фоизи ижро учун назоратга олинди.
Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган ушбу қабулда Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманларидан 271 нафар фуқаронинг 268 га яқин мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Мисол учун, Оқолтин тумани Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Унсиной Абдуназарова кам таъминланганлар рўйхатига киритишда амалий ёрдам сўради. Гулистонлик Людмила Кимга мерос гувоҳномасини расмийлаштириш масаласида ҳуқуқий маслаҳат берилди. Мирзаобод тумани Дўнгариқ маҳалласидан Ёқубжон Абдуллаев тадбиркорлигини ривожлантириш, новвойхонаси учун ун харид қилиш масаласида мурожаат қилди. Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи Зиёда Турсинбоева арзонлаштирилган уй-жой харид қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ширин шаҳар Фарҳод маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ҳатамов отасининг номидаги уйни ўз номига ўтказиш масаласида ҳуқуқий маслаҳат сўраб мурожаат қилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар асосан, доимий иш ўрни билан таъминлаш, субсидия маблағлари ажратиш, маошларнинг вақтида тўланмаслиги, банкдан кредит олишдаги муаммолар ва шу каби масалаларда мурожаат қилди.
Мурожаат этганлардан 20 нафардан ортиғи доимий ишга, 10 нафари ўқишга йўлланма олди, 10 дан ортиқ фуқарога субсидия маблағлари ажратиладиган бўлди, 5 нафар мурожаатчининг корхонада ишлаган иш ҳақини ундириб бериш ва қолган мурожаатлар ўрганиб чиқилиши вақт талаб этганлиги сабабли вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Муҳаммадиев томонидан назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар юклатилди, мурожаатларнинг аниқ ижро муддати белгиланди.
Ҳа, халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга, эртанги кунга ишончи ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади. Президентимизнинг таъбири билан айтганда, халқни рози қилсак – ишимизда унум ва барака бўлади.
А.ҚАЮМОВ
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔110
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔203
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔192
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил