Давр нафаси      Бош саҳифа

БМТ МИНБАРИДА ЎЗБЕКЧА КАЛОМ ЯНГРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган 75-сессияси ишида иштирок этди.

БМТ МИНБАРИДА  ЎЗБЕКЧА КАЛОМ ЯНГРАДИ

Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этди.

Энг муҳими, Президентимиз нутқи ўзбек тилида бўлди, Ўзбекистон тарихида илк бор ўзбекча калом БМТ минбарида янгради. Миллий ўзлигимизни англаш, Ўзбекистон мустақиллиги нақадар мустаҳкам эканининг улкан ифодаси бўлди бу тарихий воқеа.

* * *

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўзбек тилида маъруза қилиши ҳақидаги хабар барча юртдошларимизни бирдай бениҳоя хурсанд қилди, ҳаммамизнинг кўнглимизда ифтихор туйғуларини жўш урдирди. Икки юзга яқин давлатнинг ваколатли расмий тамсилчилари иштирокидаги бундай нуфузли миллатлар машваратида бизнинг мустақил давлатимизнинг мус­тақил ва мўътабар тили – қадимий ўзбек тили янгради.

Адоқсиз мамнуният билан дангал айтиш лозимки, Президентимиз раҳнамолигида Ўзбекистон ўз тараққиётининг тамомила янги босқичини бошдан кечирмоқда, истисносиз барча соҳалардаги кўламли ислоҳотлар ўзининг нақд натижаларини кўрсатмоқда. «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» ғояси асосида олға бораётган юртимизнинг минтақада ҳам, дунёда ҳам алоҳида ўрни тобора кенгроқ эътироф этилмоқда.

Шунинг учун ҳам «янги Ўзбекистон» деган оҳорли ифода урфга кирди, шубҳасизки, ана шундай суръатли ва самарали ислоҳотлар мазкур истилоҳнинг заминидир. Давлатимиз раҳбари муаззам халқаро мажлисда янги Ўзбекистоннинг орзу-ниятлари, бугун бутун инсоният олдида турган муаммоларнинг ечимлари борасидаги нуқтаи назарларини ўзбек тилида айтиб берди.

Бугун ўзбек тилининг мамлакатимизда давлат тили сифатидаги ривожини таъминлаш борасида ҳам чинакам янги давр бош­ланди. Президент фармони билан ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини тубдан оширишга қаратилган аниқ-аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг «Давлат тили ҳақида»ги қонунини такомиллаштириш, унинг янги таҳририни тайёрлаш юзасидан иш олиб борилмоқда, 21 октябрь «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилинган ва уни кенг нишонлаш бўйича таёргарлик ишлари жадал борилмоқда.

Айни пайтда Атамалар комиссияси ташкил қилинган, 2020 – 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури ишлаб чиқилган. Бу борадаги ишларнинг янада яхшиланиши учун кўмак берадиган бир қатор китоблар нашр қилинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўзбек тилининг жаранглаши илк тарихий воқеадир. Буни хориждаги дўстларимиз ҳам хурсандчилик билан эътироф ва эҳтиром қилиб турибди.

 

Низомиддин МАҲМУДОВ,

ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори

институти директори,

филология фанлари доктори, профессор




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔15

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔157

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар