Давр нафаси      Бош саҳифа

АВТОМОБИЛЛАР НАРХИ АСОССИЗ ОШИРИЛГАН

Махсус комиссия UzAuto енгил машиналарининг «асл нархи»ни маълум қилди

АВТОМОБИЛЛАР НАРХИ АСОССИЗ ОШИРИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖда қонун ҳужжатлари талаблари асосида текшириш ўтказилганлиги ҳамда жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилганлиги тўғрисида ахборот берилган эди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, 2020 йил 19 август куни мазкур иш Қўмита махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган.
«UzAuto Motors» АЖ томонидан:
Ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг базавий улгуржи ва чакана сотиш нархларининг шакллантирилишида харажатларни асоссиз ошириб киритиш орқали монополь юқори нарх қўлланилганлиги ва натижада енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоизга ошириб шакллантирилганлиги;
Истеъмолчиларга енгил автомобилларни дилерлар орқали реализация қилишда Истеъмолчилар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни содир этганлик, шу жумладан шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни содир этганлик ҳамда автомобилларни реализация қилиш бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига тўсиқлар қўйиш орқали устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини содир этганлиги аниқланган.
Махсус комиссия томонидан юқоридаги ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, «UzAuto Motors» АЖга қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Хулосада айтилишича, «UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархини шакллантиришда товарнинг нархига хомашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш орқали монопол юқори нарх қўлланилиши қуйидаги ҳаракатлар билан, жумладан 2020 йил март ойида тасдиқланган, бугунги кунда амалда бўлган ва истеъмолчиларга реализация қилинган:
– «Spark» русумли автомобиль LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;
– «Nexia 3» русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;
– «Cobalt» русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;
– «Gentra» русумли автомобиль SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;
– «Damas» русумли автомобиль DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозим.
Енгил автомобилларни сотиш бўйича келгусидан (мазкур қарор қабул қилингандан бош­лаб) тузиладиган шартномалар юқорида қайд этилган асоссиз харажатларни чегириш орқали шакллантирилган нархлар асосида, ёхуд жамиятнинг маркетинг стратегиясидан келиб чиқиб енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоиздан кам бўлмаган даражада ва таннархдан 942 891 108 031 сўм миқдоридаги асоссиз харажатларни камайтиришни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши таъминлаш кўрсатиб ўтилган.
«Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларларини ассоссиз оширилганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар 3 млн. сўмдан 19 млн. сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди, – деб ёзди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев телег­рамдаги шахсий саҳифасида. – Комиссия «UzAuto Motors» АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш топшириғи берилди».
Депутатнинг таъкидлашича, Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔110

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔203

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔192

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар