Давр нафаси      Бош саҳифа

Шавкат МИРЗИЁЕВ: КАСАЛЛАРНИ ДАВОЛАШГА ҲАМ, ИҚТИСОДИЁТНИ ИШЛАТИШГА ҲАМ МАЖБУР ВА МАСЪУЛМИЗ

Жойларга касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган алоҳида гуруҳлар юборилади. Касалланганларга дастлабки малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган «махсус поликлиникалар» ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.
 

Бутун дунёда COVID-19 тарқалиши ҳамон давом этмоқда. Мамлакатимизда инфекция юқтирганлар сони кун сайин кўпайиб бораётир.
Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, юртимизда карантин талаблари муддати 15 августгача узайтирилди. Шу билан бирга, ҳозирги вазият пандемияга қарши кураш ишларини янада кучайтиришни талаб этмоқда.

Эрта ва аниқ ташхис, малакали даво

Республика махсус комиссиясига жойлардаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Ушбу гуруҳларга мутасадди идоралар, ихтисослашган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, нафақадаги тажрибали шифокорлар жалб этилади. Бу ҳудудларда аҳолига эрта ва аниқ ташхис қўйиш, беморларни касаллик даражасига қараб тўғри ва малакали даволашда муҳим омил бўлади.
Ҳокимликларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш, интенсив ва реанимация ўринларини кўпайтириш, уларни зарур тиббий жиҳозлар ва дори-дармон билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Тошкент шаҳридаги тажриба асосида COVID-19 ва пневмония билан касалланганларга дастлабки малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган «махсус поликлиникалар» ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари оғир касаллар аҳволини енгиллаштирадиган тиббий ускуналар таъминоти масаласига алоҳида тўхталди.
Қайд этилганидек, охирги икки ҳафтада қўшимча равишда 370 та сунъий нафас олдириш аппарати, 1 минг 41 та портатив нафас олдириш ускунаси, 1 минг 164 та кислород концентратори ва бошқа зарур тиббий жиҳозлар олиб келиниб, ҳудудларга тарқатилди. Касаллар кўпайиши мумкинлигини ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига жойларга яна қўшимча ускуналар етказиш бўйича топшириқ берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 25 июлдаги “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди. Ушбу хизматнинг бугунги кундаги энг асосий вазифаси вирус занжирини узиш ҳисоб­ланади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими, ҳокимликлар билан биргаликда беморларни соғайтириш ва улардан бошқаларга вирус юқишини камайтириш ҳам энг муҳим йўналишдир.

«Соат»дай аниқ ишлаши керак бўлган тизим

Йиғилишда ёш болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар, ногиронлиги ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар саломатлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш муҳимлиги белгиланди.
Карантин даврида бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими «соат»дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.
– Ҳозирги шароитда касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз. Шунинг учун аҳоли саломатлигини сақлаш, айни пайтда темир интизом билан ҳамма ишларни давом эттиришимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳокимлар ўз ҳудудидаги реал вазиятдан келиб чиқиб, аниқ чоралар кўриши бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, 65 ёшдан ошганлар зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслиги қоидаларига қатъий риоя қилишнинг аҳамияти қайд этилди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔15

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔157

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар