Давр нафаси      Бош саҳифа

КАМЧИЛИКЛАР АЙТИЛДИ, МАСЪУЛЛАР ОГОҲЛАНТИРИЛДИ

Натижани эса, кутамиз...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ўтказилган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш,

КАМЧИЛИКЛАР АЙТИЛДИ, МАСЪУЛЛАР ОГОҲЛАНТИРИЛДИ

уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида шу каби бир қатор муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
Ярим йилдан буён бутун дунё кучайтирилган карантин шароитида яшамоқда. Бу мураккаб даврда ҳамма давлатларда энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистонда ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар, 834 минг нафари хотин-қизлардир.
Ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида жорий йил 30 июнда «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ, ёшлар сиёсатини юритишда давлат идоралари олдига масала қўя оладиган, зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.
Хотин-қизлар билан ишлаш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вертикал тизим яратилди.
Жорий йилда умумтаълим мактаб­ларини 452 минг ўғил-қиз тамомлади. Уларнинг 70 минги олий таълим, 85 минги профессионал таълимга киради. 95 мингдан зиёди ишга жойлашган тақдирда ҳам, яна 200 мингга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлаш зарур. Шу боис мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланди.
Навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади. 
Бунинг учун 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг касблар кесимида қизиқиши аниқланади. 8-9-синф ўқувчилари дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллайди. 10-синфдан робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.
Жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиб, 31 та касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш бўйича топшириқ берилди. Бу мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Бандликка кўмаклашиш жамғармасига 200 миллиард сўм ажратиш, ўқув курсларини, аввало, камбағаллик энг юқори бўлган маҳаллаларда ташкил этиш кераклиги таъкид­ланди.
Меҳнат бозоридаги бугунги талаб ва ёшларнинг уларга тайёрлиги қандай? Жорий ўқув йилида 339 та касб-ҳунар мактаблари, 212 та коллеж, 175 та техникумда 215 минг нафар ёшларнинг таълим олиши режалаштирилган. Лекин бу таълим масканларидаги йўналиш­лар на сон, на сифат бўйича талабга жавоб беради.
Мисол учун, мамлакатимизда катта кўламда қурилишлар бўлаётган бугунги даврда йилига камида 50 минг нафар профессионал қурувчига эҳтиёж бор. Бироқ, қурилиш йўналишида 170 та коллежда 13 минг мутахассис тайёрлаш режалаштирилган, холос.
Ёки IT-технологиялар бўйича «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бошланганига қарамай, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларга ушбу мутахассисликлар бўйича бор-йўғи 12 минг нафар ўқувчи қабул қилинади.
Давлат раҳбари бу каби камчилик­ларни кўрсатиб, меҳнат бозорида ишчи касбларга реал эҳтиёжни ҳар бир тармоқ ва соҳа кесимида аниқлаш, талаб юқори бўлган касблар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш дастури ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Тоғ-кон, металлургия, нефть-газ, кимё, автомобилсозлик, қурилиш, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат, транспорт-логистика соҳасидаги йирик корхоналар ва кластерлар давлат берган имтиёз ва преференцияларга жавобан ўзлари учун ишчи-мутахассисларни тайёрлайдиган инфратузилмани барпо этишлари кераклиги таъкидланди. Мутасаддиларга шу бўйича топшириқлар берилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тижорат банклари билан бирга ёшларни замонавий агротехнологиялар бўйича ўқитишни ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Жорий йилда 380 минг нафар ишсиз ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича шаҳар ва туманлар кесимида «манзилли режа»лар ишлаб чиқилиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқланган эди. Натижада ўтган олти ойда 270 минг нафар йигит-қиз ишга жойлаштирилди. Бироқ дастур ижроси ҳамма жойда ҳам бирдек бажарилмаётгани қайд этилиб, масъуллар огоҳлантирилди.
Йил якунигача ёшларнинг 360 миллиард сўмлик 2 минг 200 та лойиҳасини амалга ошириш орқали камида 10 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.
Ёшлар учун яна бир муҳим янгилик – Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида Венчур фонд ташкил этилиши белгиланди. Ушбу жамғармага дастлаб 1 миллион доллар йўналтирилади.
Шунингдек, стартап лойиҳалар танловини ташкил этиш орқали жорий йилда ҳар бир вилоятда камида 10 та, келгуси йилдан бошлаб йилига камида 20 та энг яхши стартап лойиҳаларга 50 миллиондан 200 миллион сўмгача грант ажратилади. Бундан ташқари, қудуқ қазиш, суғориш воситалари харид қилиш, иссиқхона ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун ёшларга субсидиялар берилади. Ёш тадбиркорларга ҳуқуқ, бухгалтерия, маркетинг, банк ва бошқа соҳалар бўйича консалтинг хизматлари харажатлари қопланади.
Бугун ҳудудларда 20 мингга яқин аёл оғир турмуш шароитида яшамоқда. Минг афсуски, шундан кўп­лари профилактик ҳисобда туради.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига 33 минг 380 нафар аёлни нормал ҳаётга қайтариш ва касбга ўргатиш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Ҳар бир туман ва шаҳар кесимида аёллар бизнес лойиҳалари рўйхатини шакллантириб, ойма-ой молиялаштириш, хотин-қизлар тадбиркорлиги дас­тури доирасида соддалаштирилган кредитлар ва грантлар ажратиш бўйича топшириқлар берилди.
Микроқарз олиш ниятидаги ёшлар ва аёллар тадбиркорликка бепул ўқитилиб, йилига 5 минг нафар ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланади. 14 июлда имзоланган тадбиркорликни ҳамда кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир Президент қарорида, жумладан, ушбу мақсадларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 миллион доллар кредит ажратилиши белгиланди. Бу маб­лағ ёшлар ва аёллар ишсизлиги юқори бўлган қишлоқ жойларда имтиёзли микроқарз ажратиш учун микромолия ва нодавлат ташкилотларга берилади. Чунки бундай нодав­лат ташкилотлар банкларга қараганда кам ресурслар билан ҳам ўқитиб, 2-3 баравар кўп иш ўрни яратаяпти. Кредит қайтими ҳам банкларга қараганда анча юқори.
Нодавлат ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиб, энг яхши ўқув марказига грант ажратиш тизими жорий этилади.
Жаҳон банкининг 2 миллион доллар маблағи доирасида 15 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔16

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔16

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 16    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 16    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар