Аҳоли учун қулай тизим ишлаб чиқилади
Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтилди. Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Республика махсус комиссиясига бу борада тезлик билан барча зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси топширилди. Жумладан, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш учун бир кунлик муддат берилди.
Гап шундаки, сўнгги вақтларда коронавирусни аниқлаш бўйича тест топшириш жараёнида турли муаммолар ва тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Кўпчилик ижтимоий тармоқларда тест топшира олмаётгани, Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида бетартиблик ва тизимсизлик бўлаётгани ҳақида ёзмоқда.
Карантин муассасасида сақланаётганлардан бирининг айтишича, ҳозир ҳамма лабораториялар тиқилиб қолган. Тест жавоблари аввал бир-икки кунда чиққан бўлса, ҳозир беш-олти кунлаб кутяпти одамлар.
Коронавирусни аниқлаш учун полимер занжирли реакция (ПЦР) анализи ўтказилади. Амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўяди. Аммо Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган кўп тармоқли махсус шифохона лабораториясида 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкони борлиги айтилган эди.
Ўша ускуналар ишлаётган бўлса, одамлар нега ўзида коронавирус бор-йўқлигини билиш учун 5 кун (!) кутмоқда? Анализ топширган одам беш-олти кунлаб кутса унгача нима бўлади? Касали ё ўтиб кетади ёки шунча кунда яна қанча одамга юқтириши ҳам мумкин.
Хуллас, бу масалага давлат раҳбарининг ўзи бевосита эътибор қаратгани, масъулларга муаммони ҳал этиш учун бир кунгина муддат бергани бежиз эмас. Бу ҳақиқатда ҳам жиддий муаммо.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔57
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔51
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔178
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил