Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида олий таълим муассасаларига кириш тартиби белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Маълум қилинишича, 23 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, бундай тавсияномалар қуйидаги мезонлардан бири асосида берилади:
• кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
• тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
• 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
• шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
• ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
• ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
• олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).
Шу билан бирга, мазкур низом билан тавсиянома олиш тартиби ҳам белгиланди. Унга кўра, ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.
Белгиланган тартибга асосан, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.
Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Имтиёзли тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
«Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди», – дейилади хабарда.
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔12
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔59
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔156
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил