Одамлар кўнглига ободлик нафасини олиб кирмоқда
Қаровчисиз кекса онахоннинг уйи ғоят абгор аҳволга келиб қолганди. Маҳалла фаоллари маслаҳатлашди. Таъмирчию қурувчиларни чорлаб, онахоннинг уйини кўркам, файзли ҳолатга келтиришди.
Азалдан халқимиз ҳовли жойларни озода, саранжом ҳолатда сақлашга одатланган. Ҳовли-жойли маҳаллаларда эрта тонгдан қизлару келинларнинг кўча-кўйларни чиннидек супуриб, сув сепиши наинки ён атроф, балки хира кўнгилларгаям равшанлик бағишлайди. Афсуски, кейинги йилларда айрим кўп қаватли уйларда ҳар тарафга ахлат халталарни улоқтириш, ён-атроф тозалигига эътибор бермасликдек ҳолати кўзга ташланмоқда. Ваҳоланки, турар-жойларни саришта сақлашдек анъаналаримизга чет элликлар ҳар қанча қойил қолса, тасаннолар айтса арзийди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бошланган «Жонажон юртим ободлигига ҳиссамни қўшаман» шиори остидаги эзгу акция юртимиз бўйлаб тобора кенг қулоч ёзмоқда. Унинг доирасида хонадонлар ва кўчаларда 2020 йил июнь-август ойларида амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси бандлари бўйича «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» тамойили асосида хонадонлар, кўчалар ва маҳаллалар янада обод ҳамда кўркам қилинмоқда.
Тошкент шаҳрида мавжуд 11 та туман, 514 маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳар бир секторлар бўйича ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари ва ҳомийлар томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқароларнинг 48 нафари хонадони таъмирлаб берилди.
Кўп қаватли 27 та уй йўлаклари таъмирланмоқда. Мавжуд томорқа ва иссиқхоналар хатловдан ўтказилмоқда. Нуроний, якка-ёлғиз кексаларнинг томорқаларида ҳашарлар уюштирилмоқда. Тошкент шаҳридаги 73 та қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ва ҳашарлар ўтказилмоқда. Хусусан, Чилонзор тумани «Ботирма» ва «Баҳористон» маҳаллалари обод гўшага айлантирилмоқда.
«Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» тадбирлари ташкил этилиб, жамоат ишларига жалб қилинган ишчилар ва аҳоли томонидан кўчалар, кўп қаватли уйларнинг атрофи тозаланди. Йўллар четига ҳар хил турдаги гул кўчатлари, очиқ майдонлар ва қаровсиз ётган ерлардан унумли фойдаланиш мақсадида ҳар хил дарахт кўчатлари ҳамда бир неча турдаги сабзавотлар экилди.
Бу каби тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида барча маҳаллалар янада обод манзилларга айланиб бормоқда.
Назокат УСМОНОВА,
ЎзА
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔57
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔51
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔178
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил