Давр нафаси      Бош саҳифа

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАБУЛ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги мактабларга 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш имтиҳонлари бўйича маълумот берилди.

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАБУЛ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Бугунги кунда юзага келган пандемия вазиятидан келиб чиқиб, карантин даврида ёш авлод соғлиғини асраш, пандемия бутунлай бартараф этилмаган шароитда вояга етмаган ўқувчиларнинг катта сиғимли биноларда саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги, шунингдек, хорижий ҳамкоримиз – Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатимизга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги сабабли истисно тариқасида жорий йилда Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилида ўтказилади, дейилади Президент, ижод ва ихтисос­лаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги маълумотида.
Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида очиладиган Президент мактабларига (бешинчи синфдан ўнинчи синфгача) ҳамда жорий йилда очилиши режалаштирилган Сурхондарё вилоятидаги Рўзи Чориев ва Бухоро вилоятидаги Мухтор Ашрафий номидаги ижод мактабларига (еттинчи синфдан) ўқувчилар қабули келгуси йилда ўтказилади.
Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.
Ҳукумат қарорига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабларига қабул еттинчи синфдан амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, мавжуд ижод мактабларидаги синфлар контингенти тўлиқлигини инобатга олган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилида янги синфлар очилиши назарда тутилмаган.
Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар, яъни Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номларидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни қабул қилиш масаласига оид маълумот тегишли ўрганишлардан сўнг маълум қилинади.
Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Агентлик тизимидаги мактабларга ўқувчилар қабулида жорий йилда киритилаётган ўзгаришлар ушбу мактабларда ўқиш истагида бўлган ўқувчиларимизнинг шижоатини ҳеч ҳам сўндирмаслигига ва аксинча, уларда пайдо бўлган қўшимча вақтдан унумли фойдаланиб, имтиҳонларга янада пухта тайёргарлик кўришлари учун имконият сифатида қабул қилишади, деган умиддамиз.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔110

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔203

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔192

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар