Бугун мамлакатимиз хотин-қизларини қийнаётган муаммолар нималардан иборат? Уларни ҳал этиш юзасидан жойларда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ўтказилган видеосеминарда ана шу саволларга атрофлича жавоб берилди.
Айтиш лозимки, маҳалла турли ижтимоий қатлам вакилларини бир жамоага бирлаштирувчи, умумий манфаат, мажбуриятларни таъминловчи, ҳар бир фуқарога ижтимоий масъулият юклай оладиган ягона тузилмадир. Шундай экан, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари зиммасига янада муҳим масъулият юкланадики, ўз ҳудудидаги ҳар бир оила, ҳар бир хотин-қиз билан индивидуал иш олиб бориш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-умидларини тўла англаган ҳолда, уларга ўз вақтида кўмак кўрсата олиши энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
– Мазкур вазифалар ижросини тўла таъминлаш учун ҳам, сизу биз янада самаралироқ меҳнат қилишимиз, янада ташаббускор бўлишимиз лозим, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова. – Президентимиз ўзининг ҳар бир нутқида оила ва хотин-қизлар масаласига алоҳида урғу бериб ўтиши бежиз эмас. Сабаби давлат раҳбари сифатида бизнинг ҳар бир муаммомиз, орзу-ўйларимиз, келажак мақсадларимиз билан доимо қизиқиб келади. Биз эса ана шу юксак эътиборга муносиб равишда жавоб қайтаришимиз учун ўз ҳудудимиздаги хотин-қизлар билан боғлиқ масалаларга имкон қадар индивидуал ёндашишимиз, муаммонинг туб илдизига кириб боришимиз шарт.
Видеосеминар давомида оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар ижросининг жойлардаги ҳолати бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, маҳаллаларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш тўғрисида тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифаларини тизимли равишда ташкил этиш зарурати ҳақида сўз борди.
Видеосеминарда яна бир муҳим қадам – Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги барча умумтаълим муассасалари қошида «Ораста қизлар», барча фуқаролар йиғинлари қошида эса «Маҳалланинг ораста қизлари» тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш ҳақида фикр юритилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Республика Маънавият ва Маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан «Ёш авлодни, хусусан қизларни миллий, тарихий, маънавий-ахлоқий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, оила ва маҳалла муқаддаслигини уларнинг онгига сингдириш юзасидан тизимли ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида»ги қўшма қарорда кўзда тутилган турли масалалар ҳам семинар давомида қизғин баҳс ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
– Аёл ўзини қачон бахтли ҳисоблайди? Қачонки, унга бўлаётган эътиборни юракдан ҳис қилса, ўзининг оиласига, жамиятга керак эканлигини доимо ҳис қилиб яшаса, – деди Элмира Боситхонова. – Шундай экан, мамлакатимиз хотин-қизлари томонидан бизга юборилаётган мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдиришимиз, ундаги масалаларга оқилона ёндашиб, ижобий ечим топишимиз зарур. Бу борада ҳар бир маҳалланинг ўз «Анзират буви»лари, айтиш лозим бўлса, ҳар бир ҳудуднинг виждонига айланган куюнчак инсонлари бўлиши керак, деб ўйлайман.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги Матбуот хизмати
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔12
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔59
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔156
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил