Соғлом она ва бола йили муносабати билан пойтахтимиздаги
бир қанча эҳтиёжманд оилалардаги ёрдамга муҳтож оналар ва фарзандлар бепул тиббий кўрикдан ўтказиладиган бўлди.
Хайрия тарзидаги ушбу лойиҳа Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олмазор туман кенгаши ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Унда 50 нафарга яқин аёллар ва болаларга юқори сифатли тиббий диагностика реактивлари воситасида кўрикдан ўтишларини кафолатловчи умумий қиймати 25 миллион сўмлик сертификатлар топширилди.
— Бу сертификатлар мамлакатимиздаги ўнга яқин тиббий марказларда бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқини беради, — дейди Хотин-қизлар қўмитаси Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Нилуфар Рўзиева. — Энг муҳими, сертификат эгалари соғломлаштирилгунгача доимий назоратда бўлишади.
Таъкидланишича, аҳолининг жисмонан соғлом ва маънан бой бўлишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда муносиб ҳисса қўшиш мақсадида мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил