Давр нафаси      Бош саҳифа

Шавкат МИРЗИЁЕВ: СУВ ТОШҚИНИ БИЗ УЧУН АЧЧИҚ САБОҚ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисаларга алоҳида тўхталиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.

Шавкат МИРЗИЁЕВ: СУВ ТОШҚИНИ БИЗ УЧУН АЧЧИҚ САБОҚ БЎЛДИ

Маълумки, 27 апрель кечаси Бухоро вилоятида, айниқса, Олот ва Қоракўл туманларида табиий офат юз берган эди. Йиғилишда қайд этилишича, вилоят бўйича 38 мингдан зиёд аҳоли хонадонларига, 847 та ижтимоий соҳа объектларига, экин майдонларига зарар етган. Қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва инфратузилма соҳалари жиддий талафот кўрган.
– Биз табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича барча зарур чораларни кўряпмиз. Ҳукумат комиссияси туну кун ишламоқда. Бугунгача 70 фоиз ижтимоий объектлар, 20 фоиз аҳоли хонадонларининг томи ёпилди. Шунингдек, 5 минг километр электр тармоқлари, 1 минг 100 та трансформатор таъмирланиб, 286 минг аҳолининг электр таъминоти тикланди. Якка тартибдаги уй-жойлар ҳам таъмирланмоқда, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан ҳам атрофлича маълумот берилди. Сув омборида содир бўлган фалокат туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Уларнинг барчасига биринчи даражали зарур шароитлар яратилиб, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказилмоқда.
– Сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва сабабларини ўрганиш бў­йича Ҳукумат комиссияси ишламоқда. Зарар етган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш, одамларни ўзининг тикланган уйига қайтариш ва рўзғорига ёрдам бериш, инфратузилмани тиклаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича барча масалалар ҳал қилинмагунча Сирдарёга бириктирилган ҳар бир раҳбар кучайтирилган сафарбарлик режимида ишлайди, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
“Бу ҳудудлардаги одамларнинг ҳаётини нафақат олдинги ҳолатига қайтариш, балки уни янада яхшилаш керак. Уларга янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар барпо этиб, янги иш ўринлари яратиб беришимиз шарт! Давлатимиз, жамиятимиз ҳеч кимни бундай кутилмаган фалокатлар қаршисида ёлғиз ва эътиборсиз қолдирмайди”.

Бугунги кунда қатор маҳаллаларда кенг қамровли тозалаш-тиклаш ишлари амалга ошириляпти, натижада 53 мингдан зиёд аҳоли ўз уйларига қайтиши ёки яқин қариндошлари уйига кўчиб ўтиши таъминланди.
Одамларимиз ҳаётини сақлаб қолиш ва эвакуация қилишда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия хизматчилари муҳим роль ўйнади. Бугунги кунда улар авария ва тиклаш ишларига кенг жалб этилган.
Афсуски, ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди. Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди.
Президентимиз ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
– Бухоро ва Сирдарёдаги офатлар Яратганнинг бизга юборган синови. Бунга сабр қилишимиз, қаттиқ меҳнат билан, биргаликда ёруғ юз билан ўтишимиз керак. Ушбу қийинчиликларга қарамай, халқимиз бу синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймаганини алоҳида таъкидламоқчиман. Мана, «ойнаи жаҳон» орқали кўряпсизлар, халқимиз янада бирлашиб, ўзининг меҳр-оқибати, бағрикенглиги, буюк саховатини ҳар куни, ҳар дақиқада намоён этмоқда. Буни Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидан кўчирилган фуқароларнинг 81 фоизини Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолиси ихтиёрий равишда ўз хонадонларига жойлаштиргани ҳам яққол кўрсатиб турибди.
Бошқа вилоятлар, вазирлик, компания ва уюшмалар, аҳолимиз томонидан қисқа вақтда Бухоро ва Сирдарёга ёрдам бериш учун катта миқдордаги ҳомийлик маблағлари ўтказилди, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва рўзғор буюмлари юборилди.
Давлатимиз раҳбари жабр кўрганларга ёрдам кўрсатаётган бағрикенг, саховатпеша ва ҳамдард халқимизга яна бир бор самимий миннатдорлик изҳор этди.

“Ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради”.

– Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз. Шунингдек, менинг топшириғимга биноан ҳозирги кунда тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гид­роиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилмоқда, – деди Президентимиз.
Сардобадаги офат натижасида бизга чегарадош бўлган Қозоғистон Респуб­ликаси Туркистон вилояти Мақтарал туманининг айрим аҳоли пунктларини ҳам сув босди.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали бу масала ўзаро тушуниш ва очиқлик руҳида атрофлича муҳокама қилиб олингани, куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганганини қайд этди.
– Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.
Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.
Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича, албатта, яқиндан ҳамкорлик қилади, – деди Шавкат Мирзиёев.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔16

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔16

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 16    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 16    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар