Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, бу борада галдаги вазифалар сифатида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш масаласи қўйилган эди.

Кейинги қисқа давр мобайнида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора мустаҳкамланмоқда. Айниқса, жаҳон миқёсидаги халқаро ижтимоий-иқтисодий рейтинглар орасида, биринчи навбатда, Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» (Doing Business) рейтинги биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, мазкур рейтинг ҳисоботи Жаҳон банкининг ҳар йили ўтказадиган тадқиқотлари натижаси ҳисобланиб, унга кўра, 190 мамлакатда 10 кўрсаткич бўйича бизнес юритиш қулайлиги баҳоланади. Ҳисобот кичик ва ўрта бизнеснинг ҳаётий фаолияти давомида уни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни баҳолашга, амалиётда қўллаш тартибига йўналтирилган. Ушбу ҳисобот Жаҳон банки томонидан 2003 йилдан буён тайёрланиб келинади ва ҳар йили кузда эълон қилинади.
Кейинги 5 йил мобайнида «Бизнес юритиш» рейтингида Ўзбекистон жаҳоннинг 190 мамлакати орасида 2012 йилдаги 166-ўриндан 2017 йилда 74-ўринга кўтарилиб, бизнес юритиш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўрсаткичи бўйича ислоҳотчи мамлакатларнинг биринчи ўнталигидан жой олгани юртимизда амалга оширилаётган мутлақо янги йўналишдаги дадил ва изчил ислоҳотлар самарасидир десак, муболаға эмас. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг февраль ойидаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим омил бўлди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш бўйи­ ча «Йўл харитаси» ҳамда 2022 йилга келиб республиканинг кучли йигирмаликдан ўрин эгаллашини назарда тутувчи «Бизнес юритишни яхшилаш – 2022» мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Ўзбекистон 2022 йилга қадар Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» ҳисоботидаги жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратишга интилмоқда. Президентнинг 2018 йил 13 июлдаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекис­тон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам бу ўз ифодасини топган.
Мухтасар айтганда, ҳар икки қарор билан яқин 3 йил ичида нафақат рейтингда тадбиркорларнинг эмин-эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратилган 50 дан ортиқ давлатдан илгарилаш, балки мамлакат имижини ижобий томонга ўзгартириш кўзда тутилган. Мамлакатимизда бизнес юритиш шарт-шароитларини халқаро норма ва стандартлар талаб­ларига мослаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатларни янада кучайтириш учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.
Ва ниҳоят, куни кеча бутун халқи­мизни хурсанд этувчи ва ғурурлантирувчи хушхабар тарқалди. Яъни, Ўзбекистон «Doing Business – 2020» халқаро бизнес жозибадорлиги рейтингида 190 мамлакат ичида 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади. Шунингдек, мамлакатимиз тадбиркорлик муҳитини яхшилашда катта ютуққа эришган давлатларнинг кучли йигирматалигига (TOP-20) кирди. «Бизнесни рўйхатдан ўтказиш» индикатори бўйича эса давлатимиз 8-ўринни эгаллаб, кучли ўнталикка кирди.
Ҳа, бугун мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик ҳаракатини кенг қулоч ёйдириш, юртимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижлик инвесторлар учун ўз юртидаги мавжуд шароитлардан ҳам қулайроқ имкониятларни яратиб бериш, уларнинг фаолиятида қонуннинг сўзсиз устуворлигини таъминлаш борасида катта кўламдаги чора-тадбирлар амалиётга жорий этилмоқда. Албатта, бу саъй-ҳаракатлардан мақсад, аввало, иқтисодиётимизни юксалтириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, қолаверса Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги имижини янада юксалтириш, халқаро майдондаги обрў-нуфузини баланд кўтаришдир.
Зеро, бу улуғвор ниятлар ижобати мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти, давлатимиз куч-қудра­тининг мустаҳкамланиши ҳамда халқимизнинг тўкин-сочин ва бахтиёр ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

Элдор ТУЛЯКОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори
 




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔16

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔16

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔33

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 16    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 16    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 33    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 35    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 56    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар