Давр нафаси      Бош саҳифа

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА ЯНГИ ТИЗИМ

Ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари 70 фоиз вақтини ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаши керак». Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу фикрларни алоҳида қайд этди.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА ЯНГИ ТИЗИМ

Йиғилишда асосий эътибор ҳанузгача учраётган муаммоларни ҳал этишга қаратилди.
Барча даражадаги ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолиятига янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериб, рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси қўйилди.
Баҳо беришда корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичи асосий мезонлардан бири бўлиши кераклиги белгиланди. Яъни, ташкил этилаётган корхоналарнинг камида 50 фоизи кейинги 3 йил давомида ишласа, ҳоким ва унинг тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини қўшимча моддий рағбатлантириш назарда тутилмоқда. 
Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу янги тизимни жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. 
Йиғилишда Президентнинг Сирдарё вилоятига ўтган ҳафтадаги ташрифи доирасида Ховос туманини «Тадбиркорлик ҳудуди»га айлантириш бўйича таклиф этилган ташаббусни амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 
Иқтисодиёт ва саноат вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳар бир туманнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиши зарурлиги қайд этилди. Ушбу таклифлар асосида тадбиркорларга уларни амалга ошириш, кредит, ер ва бино ажратиш, инфратузилмага улаш каби барча масалаларда кўмаклашилади.
Йиғилишда тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган яна бир муаммо – лойиҳаларни жойлаштириш учун ер ажратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Бу тизим ҳанузгача очиқ-ошкора ишламаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, 3 минг 500 гектар майдон «Ер-электрон» ахборот тизимига тақдим этил­ган бўлса-да, шундан 1 минг 300 гектари ёки 37 фоизи савдога қўйилган, холос.
Шу боис, мутасаддиларга ер ажратиш масаласини идоралар билан келишиш, бинони рўйхатдан ўтказиш жараёнларини тубдан соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. 
Банкларнинг тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишини яхшилаш ва ажратилаётган кредитлар самарадорлигини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Ҳозирда кредит олиш истагидаги тадбиркорнинг мурожаати 3 босқичда, яъни туман – вилоят – республика даражасида кўриб чиқилади. Банкнинг марказий идораси розилик бермаса, тадбиркор кредит ололмайди. Оқибатда бу жараён айрим ҳолларда ойлаб чўзилиб кетяпти.
Шу боис, банкларда кредит ажратиш масалаларини бир ва икки поғонага ўтказиш, 70-100 нафар ходим ишлайдиган филиаллар ўрнига 10-15 нафар штатдан иборат ихчам банк хизматлари марказларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.
Тадбиркорларнинг кредит фоиз ставкаларига оид фикрлари муҳокама қилинар экан, кредитлар бўйича кафолат бериш ва фоизларни қисман қоплаш мақсадида ташкил қилинган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини кучайтириш муҳимлиги айтилди.
Тадбиркорларнинг бино-иншоотларини бузиш ва бунинг учун компенсация тўлаш борасида тизимли ёндашув йўқлиги танқид қилинди. 
Албатта, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари давомида айрим биноларнинг бузилиши табиий ҳол. Бироқ, аҳоли пунктларини истиқболда ривожлантириш режаларини ҳисобга олмасдан, катта ҳудудларда жойлашган иншоотлар бузиб юбори­лаётгани оқибатида жуда кўп миқдорда компенсация тўловлари келиб чиқмоқда. Ҳоким­ликлар бузиладиган биноларнинг ўрнида янги корхоналарни қуриш бўйича инвесторларни топиб, компенсация тўлови уларнинг ҳисобидан тўланишини таъминламаётгани сабабли ушбу харажатлар давлат бюджети зиммасига тушмоқда.
Адлия ва молия вазирликлари, Савдо-саноат палатасига Бизнес-омбудсман иштирокида мол-мулкни бузиш ва компенсация тўлаш тартибларини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф киритиш вазифаси қўйилди.
 




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар