Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан
«Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Президентимизнинг шу йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган ушбу учрашувларда таниқли адиблар, рассомлар, олимлар, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этмоқда.
Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида ўтказилган шундай тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Ўктам Мирзаёров ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Давлатимизнинг йилдан-йилга халқаро майдонда обрў-эътибори ошиб, шаҳар ва қишлоқларимиз тобора обод бўлаётгани, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалиб бораётгани Ватанимиз мустақиллиги билан боғлиқ, бинобарин, жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган тараққиётнинг «ўзбек модели» самараси экани қайд этилди.
— Бугун дунёдаги мураккаб сиёсий-иқтисодий вазият кўплаб давлатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда, — дейди Тошкент молия институти профессори Азамат Мухторов. — Ривожланган давлатларда ҳам ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми пасайиши кузатилаётган бир пайтда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда кейинги ўн бир йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8 фоиздан юқори бўлиб келмоқда.
Тадбирда истиқлол йилларида маънавият, адабиётга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ижод аҳли ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди.
Самарқанд шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ўтган адабий-бадиий учрашувда китоб ва китобхонлик, истиқлол берган имкониятлар, навқирон авлод камолотига қаратилаётган алоҳида эътибор, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самараси ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
Ғолиб ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔106
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔201
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔190
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил