Давр нафаси      Бош саҳифа

Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

Вазирлик бу коррупциянинг олдини олади, дея таъкидламоқда

Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади.
 

Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги расмий сайти ахборотида таъкидланганидек, ўрганишлар ва ижтимоий сўров натижаларига кўра ота-оналар томонидан талаб юқори бўлган мактабларга 1-синфга қабул жараёнида коррупция билан боғлиқ қуйидаги салбий ҳолатлар мавжуд эканлиги аниқланди:
■ Биринчидан, мактабга бириктирилган микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиш учун таниш-билиш қидириш ёки мактаб раҳбариятига ноқонуний тўловни амалга ошириш;
■ Иккинчидан, 7 ёшга тўлмаган болаларни мактабларга жойлаштириш учун таниш-билиш қидириш ёки ноқонуний тўловларни амалга ошириш;
■ Учинчидан, мактабда таълим тилида ўқиб кетишга кўникмаси етарли даражада бўлмаган болаларни беришдаги шу каби салбий ҳолатлар.
Бу каби ҳолатлар оқибатида мактабларда таниш-билишларнинг «қўнғироқ орқали илтимослари» ёки ноқонуний тўловлар натижасида мактаб сиғимига нисбатан кўпроқ ўқувчилар қабул қилиниши ва синфларда болалар сони 40-50 нафаргача ошиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мазкур мактаблардаги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, 7 ёшдан кичик ёки таълим олиб бориладиган тилни билмайдиган ўқувчиларга педагогларнинг кўпроқ куч ва эътибори талаб этилаётганлиги сабабли, бошқа ўқувчиларнинг ўзлаштиришига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Энг ёмони, таниш-билиш ёки юқоридан қўнғироқ қилиб боласини жойлаштириш каби салбий ҳолатлар оқибатида, ўша микроҳудудда яшайдиган аҳолининг фарзандлари бундай талаб юқори бўлган мактабларда ўқиш имкониятидан маҳрум бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, жорий йилдан бошлаб талаб юқори бўлган мактабларга (ҳозирча Тошкент шаҳридаги 81 та мактаблар) қабул Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, ушбу умумтаълим муассасаларига болалар асосий ва қўшимча квота асосида қабул қилинади. Янги қабул тизими босқичма-босқич бошқа вилоятларда ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг (тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган) фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини инобатга олган ҳолда асосий квота шакллантирилади.
Умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун қўшимча квота ажратилади.
Давлат хизматлари марказлари орқали болаларни умумтаълим муассасаларига (асосий квота бўйича) қабул қилиш ҳар йили 15 июндан 31 июлга қадар, қўшимча квота бўйича ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.
Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун бир болага нисбатан қуйида назарда тутилган ҳолатларнинг ҳар бир банди бўйича ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғимлар ундирилади:
а) микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болалар;
б) микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 августга қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар;
в) умумтаълим муассасаларида (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари) таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун.
Мазкур маблағлар мактабдаги шароитларни яхшилаш ҳамда мактаб ўқитувчилари ва директорини рағбатлантириш учун йўналтирилади.
Умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул жараёнларини бевосита Кузатув кенгаши аъзолари томонидан назорат қилиб бориш кўзда тутилган. Жумладан, Кузатув кенгаши аъзолари мактаб маблағларини тўғри сарфланишини назоратга олади.

Тошкент шаҳридаги қуйидаги мактабларга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади:
Бектемир туманидаги  289, 290, 291, 293-сон мактаблари;
Миробод тумани:  31, 60, 94, 110, 125, 263-сон;
Мирзо Улуғбек тумани:  35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон;
Олмазор тумани:  159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон;
Сергели тумани:  6, 7, 300-сон;
Учтепа тумани:  38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон;
Чилонзор тумани:  101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон;
Шайхонтоҳур тумани:  19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон;
Юнусобод тумани:  5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 
272, 302.
Яккасарой тумани: 89, 91, 144, 160-сон;
Яшнобод тумани: 61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон 
мактабларига.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔14

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔13

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔30

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 14    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 13    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 30    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 33    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 55    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар