Уй-жойга муҳтож ҳар бир оила «ватан»ли бўлишни орзу қилади. Йиллар давомида қийинчилик билан эришган бу орзуси – янги уй-жойга энди эга бўлдим деганда, у сифатсиз чиқиб, тез орада тўкилиб қолса-чи? Қурувчи ташкилотлар биздан уй-жойни қабул қилиб олганингизда яхши эди-ку, дея муаммони ўзидан соқит қилса? Унда уй эгаси арз-додини қаерга айтади?
— «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси қурилаётган ҳар бир уй-жойларни тендерга қўйиб, пудратчи ташкилотларни қурилишга жалб этади, — дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси бош муҳандиси Шуҳрат РУСТАМОВ Миллий матбуот марказида журналистлар билан учрашувда. — Албатта, қурилган уй-жойларга пудратчи қурилиш ташкилоти жавоб беради. Қурилган уй-жойлар қанчалик сифатли эканини эса назорат комиссияси текширади.
— Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қуриб, фойдаланишга топширилаётган арзон уй-жой эгаларидан сифатсиз қурилган уй-жойлар юзасидан келиб тушадиган мурожаатлар мониторинг қилинадими? Уй-жойларда камчилик аниқлангандан сўнг, зарар қоплаб бериладими?
— Қурилган арзон уй-жой эгаларидан келаётган мурожаатлар мониторинг қилиб борилади. Ҳар бир мурожаатни ўрганиш ва юзага келган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида компаниямизда мурожаатларни ўрганиш бўлими иш олиб боради. Агар арзон уй-жой бўйича, муаммоли мурожаат келиб тушса, у тўлиқ ҳал этилмагунча комиссия ўз ишини тўхтатмайди.
Мабодо қурувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида уй-жойлар ўз вақтида қуриб битказилмаса ҳамда ўз ишига масъулиятсизлик билан қараб, уй-жой қурилиши учун керак бўладиган хомашёлардан «уриб қилиш» ёки ўғрилаш ҳолати аниқланса у қурувчидан воз кечилади. Ундан ўғриланган маҳсулотлар суд орқали ундириб олинади.
Шунингдек, арзон уй-жойлар қурилиши тўхтаб қолмаслиги учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг захира фондидан уй-жойлар ўз вақтида ва сифатли қуриб битказилиши учун маблағлар ажратилади.
— Жорий йилда қанча арзон уй-жой қурилиши белгиланган? Ва бу арзон уй-жойлар кимларга берилади?
— Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, жорий йилда республикамизнинг қишлоқ массивларида жами 13 мингта намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. Жумладан, 2 минг 992 та 1 қаватли 3 хонали 2 сотихли арзон уйлар. Шундан, 417 та 4 қаватли 24 хонадонли уйлар қурилади. Ушбу қурилаётган уй-жойларнинг 11 минг 70 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун, 658 таси алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун, қолган 1 минг 272 таси оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар учун мўлжалланган.
— Нега кўпқаватли уй-жойлар кенг кўламда қурилиши амалга оширилмоқда?
— Аввалари ҳам кўп қаватли уй-жойлар қурганмиз. Биз қурган уй-жойларимиз ҳудудида газ, электр энергияси, сув ва канализация тармоғи бор эди. Эндиликда, коммунал хизматлари бўлмаган ҳудудда кўпқаватли арзон уй-жойларни қуриб, у ерга канализация, сув, газ, электр энергияси линияларини тотиб боряпмиз. Қисқача айтганда, энди янги уй-жойлар коммунал хизматлари билан биргаликда қурилади.
Бекзод Насимбоев,
«Оила даврасида» мухбири
Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият
🕔18:03, 16.04.2026
✔10
Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.
Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔58
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔155
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил