Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг «Буюк келажак» мавзесида қурилган уйлар, янги қурилиш жараёни билан танишди, дея хабар берди ЎзА.
«Буюк келажак» мавзесида 2018 йили намунали лойиҳа асосида 5 қаватли 8 та уй қурилиб, фойдаланишга топширилди, 360 оила уйли бўлди. Бу ерда яна 7 қаватли, 420 хонадондан иборат 10 та уй қурилмоқда. Бу каби уйлар нафақат Гулистонда, балки бутун вилоятда ҳам кейинги 25-30 йилда биринчи маротаба барпо этилаётир.
Давлатимиз раҳбари бу борада «Сирдарё тажрибаси»ни жорий қилиш ҳақида кўрсатмалар берди. Кейинги босқичда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
«Guliston City» қурилиши лойиҳаси уч босқичда амалга оширилади. 2019 — 2022 йилларга мўлжалланган замонавий шаҳарчанинг умумий ер майдони 45 гектарга яқин бўлади.
Бу ерда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлар, маданият ва бизнес маркази, анжуманлар саройи, таълим ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхона, ҳунармандлик уйи каби иншоотлар қурилади.
Шаҳарда 2020 йилга қадар яна 10 та 7 қаватли уй, шунингдек, ички ишлар ходимлари, ҳарбийлар учун хизмат уйлари фойдаланишга топширилади. Бу ерда намунали боғчалар, мактаблар ва бошқа зарур инфратузилма объектлари барпо этилади.
Президентимиз вилоятда ёшлар таълим-тарбияси, маънавият ва маърифат, спорт соҳасидаги лойиҳалар билан ҳам танишди.
Сирдарё вилоятида китобхонликни кенг тарғиб қилиш концепцияси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, фарзанд тарбияси ҳали у туғилмасидан олдин бошланиши, сўнгра чақалоқлик, мактабгача тарбия ва мактаб ёшидаги таълим даврига оид янги концепция ҳаётга татбиқ этилмоқда. Гулистон шаҳрида «O‘qituvchi» бренди остида марказий китоб дўкони ташкил этиш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш концепцияси ҳам тақдим қилинди.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔57
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔51
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔178
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил