Ҳар гал коммунал хизматлар учун тўлов қилгани кассага борганимда бир хил манзарага дуч келаман: одам кўп бўлади.
Узундан-узун навбатни кўриб ўйлаб қоламан, бугунги ахборот технологиялари асрида ишлатган газимизу чироғимиз пулини қўлимиздаги мобиль телефон орқали тўласак бўлади-ку! Бунинг учун махсус тизим ҳам яратилган. Хўш, нега шундай қилмаймиз?
Очиғини айтсам, камина учун ҳам бир дақиқа ичида мобиль телефондан кўра, бир соат навбатда туриб кассада тўлаган афзал. Негалигини аниқ билмайман. Квитанция, муҳр бўлгани учундир балки. Ҳарқалай, эртага, дейлик, ҳудудимдаги «Махсустранс» корхонасидан бирор маълумот олиш зарурати туғилганда, мана шу қоғозлар асқатади. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам айни пайтда бунинг аҳамияти қолмади.
Жорий йил 1 январдан бошлаб, нотариуслар уй-жойнинг коммунал хизматлардан қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ахборотни тақдим этиши ишга тушди. Улар барча виртуал тўлов тизимлари билан интеграциялашди. Бугун бу тизим Тошкент шаҳрида ишламоқда. Шу тариқа фуқаро ва ташкилот кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотномаларни мустақил равишда тўплаш заруратидан халос бўлди.
Ортиқча саргардонликсиз, ўтирган жойда туриб бирпасда тўланган «виртуал» пуллар ҳам шу заҳотиёқ истеъмолчининг ҳисобрақамига тушади. Click, Payme кабилардан тўласак ҳам ҳеч нарса йўқотмаймиз.
Хўш, у ҳолда нега шу усулдан фойдаланмаймиз? Ё тарғибот камми? Ёки ҳали бунга тайёр эмасмизми? Ёки ишонмаймизми? Бу каби тўловларни ҳозирги замонга мос усулда амалга оширишга бизга нима ҳалақит беряпти?
Сиз нима деб ўйлайсиз?
Шукрона РАСУЛОВА,
Чилонзор тумани
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔57
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔51
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔178
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил