«Ўзбектелеком» АКнинг Сирдарё филиали жамоаси
«Ассалому алайкум «Оила даврасида» газетаси таҳририяти жамоаси.
Мана, неча йилдирки, «Ўзбектелеком» АКнинг Сирдарё филиали жамоаси газетангизни ўзгача иштиёқ билан ўқийди. Ҳар пайшанба ҳамма бу нашрни қидириб қолади. Газета саҳифаларида берилаётган турли мақолалар, долзарб мавзудаги материаллар, оила тақдири билан боғлиқ кечинмалар кишини чуқур ўйлашга, мушоҳада қилишга ундайди. Ён-атрофингиздаги одамларга бефарқ бўлмасликка ўргатади, сиз ҳам жамиятнинг бир бўлаги эканингизни эслатиб туради.
Газетани ўқиб бўлгач, бутун жамоа мунозарага ўтамиз. Бу — одамларнинг айни дилидаги гапни ёзиб чиққанидан бўлса керак. Қолаверса, газетанинг тили содда, равон, халқчил. Унда берилаётган муаммолар, кимларнингдир ачинарли ҳаёти узоқ-узоқда эмас, шу яқин атрофда — ўзимизнинг ҳаётимиз, қўшнимиз, қариндошимиз, қондошимиз тақдирлари.
Бундан ташқари, болажонлар учун берилаётган «Инглиз тили сабоқлари», бошқотирмалар, қизиқарли маълумотлар ҳам фарзандларимизга манзур бўлмоқда. Улар газета чиқишини интизорлик билан кутишади. «Етти ёшдан етмиш ёшгача» ибораси ҳам «Оила даврасида»га чин маънода ярашади, назаримизда.
Бир таклифимиз бор. Жамоамиздаги газетхонлар талаб ва истагига кўра, газета саҳифаларида «кроссворд», «сканворд» сингари ақлни чархлайдиган бошқотирмалар бериб борилса, яхши бўларди.
Шу ўринда бош ташкилотимиз — «Ўзбектелеком» АК раҳбариятига тизим корхоналари жамоаларини «Оила даврасида» газетасига бепул обуна қилиб келаётгани учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
Фурсатдан фойдаланиб, газета жамоасини яқинлашиб келаётган янги йил билан табриклаймиз. Янги йил оиламизга бахт, омад, қувонч олиб келсин!»
Шошилинг! «Оила даврасида» газетасига 2019 йил учун обуна давом этмоқда!
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔50
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил