Давр нафаси      Бош саҳифа

Аччиқ қалампирнинг аччиғи

Экин сув тақчиллигидан қуриб қолди. Сотиш харажатларни қоплайдими? Аксига олиб, харидор ҳам йўқ.

Аччиқ қалампирнинг аччиғи

Маълумотларга қараганда, бу йил Хоразм вилоятида 95 гектар майдонга аччиқ қалампир экилган. Гурлан туманида еттита фермер хўжалигининг 8 гектар майдонида аччиқ қалампир парваришланди.

Аччиқ қалампирнинг биринчи йили етиштирилаётгани учунми ёки сув тақчиллиги сабабми айрим фермер хўжаликларида кўчатлар бир қарич бўлганида қуриб қолди. Масалан, тумандаги «Бекзод-Ислом» фермер хўжалигининг 2 гектар майдондаги кўчатлар қуриб колган.

— Аччиқ қалампир кўчатларини иссиқхонада етиштирдик, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Каримов. — Кейин далага олиб чиқиб экдик. Об-ҳавонинг иссиқ келиши таъсир қилдими, сув етишмадими қуриб қолди. Тумандаги «Бозор» фермер хўжалигида 1,5 гектар майдондаги аччиқ қалампирни эса, совуқ уриб кетди. Эссиз шунча меҳнат, шунча харажат.

— Пахта билан бўлиб қалампирга қаролмадик, — дейди фермер Ҳамза Раҳимов даладаги аччиқ қалампирларни ушлаб кўриб. — Совуқ дала четларидаги қалампирларни урган. Ўрталарига унча таъсир қилмаган. Буни қўл кучи билан йиғиштириб олишнинг ўзи ҳам машаққат.

Даладаги аччиқ қалампирнинг ҳаммаси ҳам пишиб етилган эмас. Қизилдан кўки кўп. Ёмони, экин совуққа чидамсиз. Совуқ урган қалампирлар сал иссиқ бўлгач, истеъмолга ярамай қолади.

— Аччиқ қалампирни сотиб оладиган бирор корхона борми, талаб ва таклиф қандай бўляпти? — сўраймиз фермердан.

— Туман бош ҳосилоти Фарҳод Матчоновнинг айтишича, Эллиқалъа туманида қайси бир корхонадан талаб бор эмиш. Уям 2500 сўмдан олармиш, — дейди фермер.

Туман бош ҳосилоти Фарҳод Матчоновни топишнинг иложи бўлмади. Қайсидир ҳудудда пахтада экан. У билан телефон орқали боғландик.

— Яқинда бир ярим тонна аччиқ қалампир сотдик, — дея мужмалроқ жавоб берди ҳосилот. Сотдими-йўқми ё вазиятдан чиқиш учун шу гапни айтдими билолмадик. «Бир килограммини 2500 сўмдан сотиш харажатларни қоплайдими?» деган саволимизга: «Қопламайди, аммо наилож, бошқа чорамиз йўқ», дейди Фарҳод Матчонов.

Тумандаги айрим фермерларга 10-20 сотихдан аччиқ қалампир экиш буюрилган экан. Аччиқ қалампир уларнинг ҳам ҳали даласида йиғилмасдан турибди. «Умида» фермер хўжалиги раҳбари Ғайрат Қозоқовнинг айтишича, «Қалампирингни топшир», деб келган одамнинг ўзи йўқ.

 

Болтабой МАТҚУРБОНОВ,

Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар