Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган изчил фаолият жаҳон саҳнасида катта ва самимий эътирофларга сабаб бўлмоқда
Александр Лукашенко:
Шавкат Мирзиёевнинг Ғарб билан ҳам, Шарқ билан ҳам муносабатлари аъло даражада.
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичга чиқаришга қаратилган келишувларни қўллаб-қувватлайди.
Бу ҳақда у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда «БелТА».
Беларусь Президенти Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон — Беларусь ҳамкорлиги изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлаган.
Шунингдек, у давлатимиз раҳбари олиб бораётган ташқи сиёсатга юксак баҳо берган. «Ўзбекистон Президенти қўшни давлатлари билан алоқаларни яхшилашга эришди, халқаро майдонда ўзини муносиб тутмоқда, унинг Ғарб билан ҳам, Шарқ билан ҳам муносабатлари аъло даражада», — деган Беларусь етакчиси.
Александр Лукашенконинг эслашича, яқинда мамлакатимизга амалга оширган расмий ташрифи доирасида томонлар истиқболда ҳамкорликни янада ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган «Йўл харитаси» ишлаб чиқишга келишиб олган.
Уилбур Росс:
АҚШ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр.
АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:
— Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик характерига эга. Мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодий муносабатлари юқори суръатда ривожланмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида АҚШга расмий ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари эришган келишувлар бунда муҳим ўрин тутмоқда.
Ушбу ташриф мамлакатларимиз иқтисодий ҳамкорлигида янги истиқболлар очди. Хусусан, Тошкентда илк бор Марказий Осиё савдо форуми ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев билан музокарамизда Ўзбекистонда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар, уларни тўлиқ рўёбга чиқариш борасида ҳамкорлик, геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва икки мамлакат қарашларидаги бошқа муштарак жиҳатлар ҳақида суҳбатлашдик.
Қайд этишни истардимки, АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистонда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Жумладан, АҚШ мамлакатингизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида кўмак беришга тайёр. Қолаверса, 2019 йилда Ўзбекистонга АҚШ Савдо вазирлигининг савдо миссиясини жўнатишни режалаштирганмиз.
Ўзбекистон нафақат тадбиркорлик учун, балки сайёҳликни йўлга қўйиш борасида ҳам улкан имкониятларга эга экан. Ўйлайманки, бу каби соҳалардаги ҳамкорлигимиз ҳам янада мустаҳкамланади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил