Давр нафаси      Бош саҳифа

Мактаблар қачон спорт залига эга бўлади?

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганидан буён 2003-2015 йилларда 1922 спорт иншооти, 283 болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мактаблар қачон спорт залига эга бўлади?

Бу — албатта, яхши. Аммо савол туғилади: вақт ўтган сари дастлабки йилларда қурилган спорт объектлари таъмирталаб бўлиб қолмадими?  Бу масалани ҳал этиш кимнинг зиммасида?

Миллий матбуот марказида жамғарма ўтказган матбуот анжуманида шу каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

— Жамғарма вазифаларидан бири бинони қуриб, жиҳозлашдир, — деди Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори Эркин Искандаров. — Кейин бу бинолар Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари ёки Халқ таълими вазирликларига топширилади. Жамғарма балансида бирорта бундай бино йўқ.

Мазкур биноларни сақлаш, таъмирлаш ва бошқа шу каби ишлар билан  Молия вазирлиги ҳузуридаги Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси шуғулланади.      

— Мамлакатимизда 10 мингга яқин мактаб бор. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам спорт заллари мавжуд эмас...

— Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда 9692 мактаб бўлса, шундан 1706 тасида спорт зали йўқ эди. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 декабрда «2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Қарорга биноан, ўтган йилдан бошлаб ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида спорт заллари босқичма-босқич қуриб келинмоқда. 2020 йилга бориб, барча мактаб замонавий, янги спорт зали билан таъминланиши кўзда тутилган.

«Оила даврасида» мухбири

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔54

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔47

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔176

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар