Давр нафаси      Бош саҳифа

Ватан равнақи фарзандлар камолига боғлиқ

Янги фармонга кўра тизимдаги муаммоларни ҳал этиш нимадан бошланади?

Ватан равнақи фарзандлар камолига боғлиқ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони тизимни бошқаришнинг самарали механизмларини амалиётга жорий этиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга хизмат қилади. Шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади.

Мазкур фармон таълим муассасалари ходимлари зиммасига ортиқча вазифаларни юклаш, касбий фаолиятга асоссиз аралашув, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан мактабларни ортиқча текшириш каби самарасиз механизмга барҳам беради.

Эндиликда муваффақиятли фаолият юритаётган мактаблар негизида тармоқли мактабларни ташкил этиш, ушбу тармоққа паст коэффициентли мактабларни киритиш борасидаги ҳаракатлар биз, раҳбарларнинг масъулиятимизни ҳам оширади. Педагогларнинг ўзига бўлган талабини кучайтиради.

2019 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича тузилган рейтинг натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади. Бу рейтингни кўтаришга бўлган интилиш таълим сифатининг ошишида муҳим омил бўлади.

Таълим тизимида кадрлар масаласи оғриқли нуқтага айланиб бораётган эди. Махсус сиртқи таълимнинг қайта очилгани, умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерларга, уларнинг таълим муассасасидаги фаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда, пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши ҳақидаги имтиёзлар тизимдаги муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади.

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига ўқувчиларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади. Бу очиқлик, ошкораликни таъминлаш баробарида, коррупциянинг олдини олади.

Халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар чекка ҳудудларда фаолият юритаётган мактабларда ҳам кенг имкониятлар яратади.

Умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализация тизимини ишга тушириш, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш каби чора-тадбирларни амалга оширишга ҳам эътибор қаратмоқдамиз.

Келгусида экологик жиҳатдан тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида замонавий мактаблар қуриш ҳақидаги ташаббуснинг ҳаётга татбиқ этилиши, аввало, ота-оналарни, биз, педагогларни жуда қувонтирди.

Ўқув режалари ва дастурларини муқобиллаштириш, инновацион, масофавий педагогик усуллардан кенг фойдаланиш, ушбу жараённинг самарадорлигини ошириш мақсадида умумтаълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз камоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юксак салоҳиятли кадрларни соҳага жалб этиш, ҳуқуқий асослар орқали соҳани жадал ривожлантиришга қаратилган. Шундай экан, мазкур ислоҳотлар жараёнида фаол бўлиш, масъулият билан ёндашишни педагоглик бурчимиз, асосий вазифамиз, деб биламиз.

 

Муҳтарам ЯКУБОВА,

Тошкент шаҳридаги 256-умумтаълим мактаби директори

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар