Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни Тошкент вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишди. Давлатимиз раҳбари Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари ўтган йили 18 август куни «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига келиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати ва молиявий-иқтисодий ҳолатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини белгилаб берган эди. Бугун улар босқичма-босқич амалга оширилиб, кутилган натижаларни бермоқда.
Комбинатдаги кўплаб инвестиция лойиҳаларидан бири — ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш маросими бўлди. Тадбирда корхона ишчилари, соҳа мутасаддилари, хорижлик инвесторлар иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа қиймати 60 миллион доллар бўлган, замонавий, энергия тежовчи ва илғор технологиялар билан жиҳозланган янги ферроқотишмалар цехини тантанали равишда ишга туширди.
Ушбу янги цехга ўқув юртларини битираётган ва замонавий технологияларни чуқур ўзлаштирган 330 нафар йигит-қиз ишга қабул қилинади.
Бекобод шаҳри аҳолисининг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи, сифати ҳамда тақдири ушбу комбинат билан чамбарчас боғлиқ. Чунки Бекобод шаҳрининг 25 фоиз меҳнатга лаёқатли аҳолиси мазкур комбинатда ишлайди, шаҳар саноатида комбинатнинг улуши 80 фоизни ташкил этади.
Ўтган бир йил ичида Ўзбекистон металлургия комбинати ўз харажатларидан ортиб, Бекобод шаҳрида уй-жой, маданий-маиший ва спорт объектларини бунёд этиш учун 77 миллиард сўм маблағ йўналтирди.
Комбинатда яқин 3 йил ичида металлпрокат ишлаб чиқариш 2,3 баробар, пўлат шарлар ишлаб чиқариш 1,5 баробар, экспорт 1,9 баробарга ўсиши кўзда тутилмоқда.
— Бундай рақамлар, барча-барча режаларимизни бир гап билан изоҳласак, мақсад — одамларни рози қилиш. Бунинг учун иқтисодиётимизни барқарор қилишимиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришимиз керак. Етти марта ўлчаб бир марта кесишимиз керак. Адолатли тизим қилиб, ҳисоб-китобни жойига қўйсак, иқтисодиёт ўзи ишлайди, ривожланиш, натижа бўлади, одамларнинг уйига даромад киради, — деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумки, Президентимиз 2017 йил 18 август куни Бекобод шаҳрига ташрифи чоғида Бекобод ва Олмалиқ шаҳарлари ўртасида ривожланиш бўйича мусобақа ўтказиш, унда аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, ушбу ҳудудларни ривожлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш таклифини илгари сурган эди.
Бир йил ўтиб, Бекободда салмоқли ишлар амалга оширилди. Тўқсон мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида етти қаватли бешта уй қуриб битказилмоқда. Яна бешта шундай тураржой қурилиши бошланиш арафасида. Ушбу уйлар ҳам йил охиригача ўз эгаларига топширилади.
Давлатимиз раҳбари таклифи билан «Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви» деб номланган мазкур янги массивда одамларнинг барча қулайликлардан баҳраманд бўлиб яшаши учун зарур шароитлар яратилиши кўзда тутилган.
— Қанчалик қийин бўлмасин, асосий мақсадимиз, аввало, одамларнинг аҳволини яхшилаш, оғирини енгил қилиш, — деди давлатимиз раҳбари. — Бекободда шу пайтгача иссиқ сув йўқ эди, ичимлик сув сифати ёмонлигидан кейинги 10 йилда касалликлар кўпайганди, ишсизлик ортганди. Бугунги кунда шаҳарга йирик инвестициялар жалб этиляпти, иш ўринлари яратиляпти. Йўл, электр энергия, газ, томларни таъмирлашга эътибор қаратила бошланди. Эндиги режа — ушбу лойиҳаларни янада кенгайтириш, халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш.
Давлатимиз раҳбари янги уйлар сифати билан қизиқди. Уйларда одамларнинг яшаши учун қулай шароит яратиш, зарур ҳаётий воситаларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, массивлар инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
ЎзА материаллари асосида тайёрланди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил