Давр нафаси      Бош саҳифа

Ташлаб кетилган болалар

Бундайларга давлат ота-оналик қилади.

Ташлаб кетилган болалар

Оиламни боқаман, дея расмий равишда чет элга ишлагани кетган одамлар сони юртимизда икки миллионга яқинни ташкил этади. Айрим оилаларда ҳам ота, ҳам она ишлашга кетиб, болалар гоҳ қариндошининг, гоҳ қўни-қўшнининг, гоҳ энаганинг қўлида қолиб кетмоқда ёки меҳрибонлик уйида кун кечирмоқда.

Яқинда оммавий ахборот воситалари орқали энагасининг қўлида хор-зорликда ҳалок бўлган қизалоқ тақдири кенг ёритилди. Ҳали мактабга ҳам боришга улгурмаган қизча ота-онаси хорижга кетиб, эътибордан четда қолганининг касридан нобуд бўлди.

Маълум бўлишича, шу пайтгача хорижга кетганларнинг фарзандлари ҳолидан хабар олиш, уларнинг тақдири билан шуғулланишга ҳеч бир ташкилот жиддий эътибор қаратмаган. Меҳнат миграциясининг оила ва болаларга таъсири борасида ҳам расмий тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бу ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликда «Миграция оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни ҳимоя қилиш» мавзусидаги халқаро лойиҳага қўл урган эди. Куни кеча эса ушбу лойиҳанинг тасдиқлангани ва ижроси бошлангани тўғрисида конференция бўлиб ўтди.

— Юртдошларимиз, асосан, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Корея давлатларига ишлагани кетишган, — дейди Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила НОРБОЕВА. — Уларнинг оилалари, баъзан болалари ёлғиз, ўз ҳолича кун кечириб келмоқда. Болаларнинг аксарияти институционал муассасаларда йиллаб қолиб кетмоқда. Янги қабул қилинган лойиҳада айнан ушбу муаммони бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқдик. Давлатимиз ва хорижий ташкилотлар кўмагида хориждаги мигрантлар ҳам, уларнинг оила аъзолари ҳам ҳимояга олинади, улар ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватланади. Бу ишларда ҳамма масъул ташкилотлар — Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, «Оила» маркази, Меҳнат вазирлиги — бирга, баҳамжиҳат иш олиб боради.

Хорижга ишлагани кетганларнинг энг кўп қисми — Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келгани боис лойиҳада кўрсатилган асосий тадбирлар кўпроқ ушбу ҳудудларда олиб борилади. Муҳожир ота-оналар ташлаб кетган болаларга ҳомийлик ва васийлик чоралари, оилаларга масъул ташкилотлар томонидан вилоят ва туман даражасида ёрдам кўрсатилади.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ҳам болаларга васийлик қилиш тизимини такомиллаштиришга эришилади. Бундай тизим орқали болалар зўравонлик ва эксплуатациядан ҳимояланади.

Саша ГРАУМАН,

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

— Дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан миграция таъсир кўрсатган болаларнинг энг катта улуши Осиёга тўғри келади. Европа Иттифоқи кўмагида ЮНИСЕФ муҳожир ота-оналар томонидан ташлаб кетилган болалар ҳамда транзит жараёнидаги болаларнинг янада яхшироқ ҳимоясини таъминлашни мақсад қилган.

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар