Самарқанд вилоятидаги 18 мактаб тўлиқ реконструкцияга, 349 мактаб капитал таъмирга муҳтож. Қатор мактаблар ачинарли аҳволда, 35-45 йиллар давомида капитал таъмирланмаган, жорий таъмир учун ҳам маблағлар чекланган миқдорда ажратилган, дея маълумот берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz.га.
Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд вилоятига хизмат сафари чоғида ҳудуддаги мактаблар аҳволи билан танишар экан, тизимдаги муаммо ва камчиликларни аниқлади. Жумладан, 336 мактабда жисмоний тарбия дарсларини ўтиш ва ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланишлари учун спорт заллари мавжуд эмас. 629 мактаб ҳудудининг атрофи ўралмагани натижасида ўқувчи-ёшлар хавфсизлиги етарлича таъминланмаган. 474 мактабда таълим олувчилар сони мактаб сиғимидан 50 фоизга ортиқ.
Аксар мактаблар фаолиятини тегишли даражада йўлга қўйиш учун оддий маиший шароитлар мавжуд эмас. Чекка туманлардаги мактаблар филиаллари билан боғлиқ ишлар ёмон аҳволда. Филиал мақоми сабабли улар кўпинча капитал ва жорий таъмирлаш бўйича дастурлардан тушиб қолган.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔50
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил