Давр нафаси      Бош саҳифа

ОКЕАН ОРТИГА ТАРИХИЙ ТАШРИФ

Ҳамкорлик, музокаралар ва битимлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга келди, дея хабар бермоқда ЎзА махсус мухбири.

ОКЕАН ОРТИГА  ТАРИХИЙ ТАШРИФ

АҚШ пойтахтидаги «Эндрюс» аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентини АҚШ расмий вакиллари кутиб олди. Бўлажак олий даражадаги мулоқотга икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий воқеа сифатида баҳоламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Ташриф давомида 40 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шу жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Президентимиз, шунингдек, Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Капитолийда Конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки Президенти билан ҳам учрашиб, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестиция жалб этиш бўйича музокара олиб боради.

* * *

«АҚШ Президенти матбуот котиби Сара Сандерс Шавкат Мирзиёев Оқ уйга илк ташрифини амалга ошириши ҳақида айтиб ўтар экан, Президентлар умумий манфаатларга эришиш ҳамда пайдо бўладиган муаммоларга ечим топиш мақсадида ўз мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликда янги босқични бошлаб беришини таъкидлаган.

Шунингдек, Сара Сандерс музокараларда савдо, инвестиция, Афғонистонни ҳам инобатга олган ҳолда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилишига алоҳида тўхталган.»

 

Ўзбекистон — тинчлик кўприги

Ричард Норланд, 

АҚШ Штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси маслаҳатчиси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси: 

— Ўйлайманки, Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришлар мамлакатнинг турли соҳалардаги салоҳиятини рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутади. Бу салоҳият нимада намоён бўлади? Аввало, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг йирик иқтисодий салоҳиятга, қудратга эга, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда улкан роль ўйнаши ҳамда узоқ Шарқ ва Европа мамлакатлари ўртасида транзит йўлаги вазифасини бажариши мумкин бўлган давлат ҳисобланади.

Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларини янги поғонага кўтариш, стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Хусусан, хавфсизлик, сиёсий,  иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқаларни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон — АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиши, халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилгани айни жиҳатдан диққатга моликдир. Мисол учун, Афғонистон, минтақанинг иқтисодий ривожланиш жараёнлари Ўзбекистон учун ҳам, АҚШ учун ҳам муҳим масалалар сирасига киради.

 

Хорижликлар ҳайрати ростми?

Фредерик Старр,  

Америка ташқи сиёсати кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ҳамда раиси, «Ўзбекистоннинг янги қиёфаси» китобининг муаллифи:

— 2017 йил Ўзбекистон учун турли воқеаларга бой, барча соҳада жадал ривожланиш даври бўлди. Ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий соҳалардаги, халқаро муносабатлардаги улкан ижобий ўзгаришлардан хорижда кўпчилик ҳайратга тушмоқда. Лекин чет элда ҳамма ҳам ана шу ислоҳотлар моҳиятини тўлиқ тушуниб етяпти, деб бўлмайди.

Шу боис биз 6-7 ой олдин барча воқеалар акс этган материалларни тўплаб, тарихга муҳрлашга қарор қилдик. «Ўзбекистоннинг янги қиёфаси» деб номланган китобда бу ўзгаришларга баҳо бермадик, аксинча, фақатгина уларни холис баён қилдик.

Китобдаги маълумотлар жаҳондаги ҳар бир инсоннинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тасаввурга эга бўлишига имкон беради.

 

Тинчлик институти билан ҳамкорлик

Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг АҚШнинг Тинчлик институти вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тинчлик институти низоларни бартараф этиш ва ҳал қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган фаолиятни амалга оширувчи мустақил миллий ташкилотдир.

Учрашувда Адлия вазирлиги фаолияти, вазирликнинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги роли, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, кутилаётган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинган.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар