Давр нафаси      Бош саҳифа

2030 йилга бориб икки каррадан зиёд кўпаяди

Ўзбекистоннинг халқаро майдонда тутган йўли қандай? Халқимизнинг мақсади ва олдимизда турган энг асосий вазифалар нималардан иборат?

2030 йилга бориб икки каррадан зиёд кўпаяди

Анъанага мувофиқ, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Президентимиз Ислом Каримов пойтахтимиздаги Хотира майдонига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган  юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Бу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Шу йўлда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз.

Президентимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда тинчликнинг моҳияти ва аҳамияти, қадр-қиммати ҳақида алоҳида тўхталди.

— Дунёда тобора кескинлашиб бораётган қарама-қаршиликларни, яқин ва узоқ атрофимизда қонли тўқнашувлар кучайиб бораётганини, бир сўз билан айтганда, бундай офатлар тинчлик ва барқарорликка нисбатан ўта жиддий хавф ва таҳдид солаётганини аҳолимиз жуда катта хавотир билан кузатмоқда, — деди давлатимиз раҳбари.

Бизга қўшни Афғонистонда 35 йилдан буён беқарор вазият ҳукм сурмоқда ва ҳали-бери унинг охири кўринмаяпти. Экстремизм, терроризм деб ном олган, тобора кенгайиб бораётган хатарлар, фашизм деган бало яна майдонга чиқаётгани барча-барча юртдошларимизда ташвиш уйғотмоқда.

Бундай мураккаб ва таҳликали вазият, бошимиздан кечираётган шиддатли замон, сўзсиз, барчамиздан доимо сезгир, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимизни талаб қилмоқда, деди Президентимиз. «Ўз уйингни ўзинг асра!» деган шиор юртимизда яшаётган ҳар қайси инсондан ҳамон учраб турадиган лоқайдлик ва бепарволик кайфиятларидан халос бўлишни, энг муҳими, ён-атрофимизда бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳисси билан яшашни бугунги кунда энг долзарб масала сифатида олдимизга қўймоқда.

Ана шундай кескин вазият давлатимиздан, жамиятимиздан хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳар қандай бало-қазоларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш, чегараларимизнинг дахлсизлигини, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида замон талаб қиладиган, зарур чораларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Шулар қаторида:

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг салоҳиятини янада оширишга эътиборимизни кучайтириш;

Ўзбекистонимизнинг ҳеч қандай ҳарбий блокка қўшилмаслиги ва мамлакатимиз ҳудудида чет давлатларнинг ҳарбий базалари жойлашувига, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ташқарисида бўлишига йўл қўймаслик сиёсатини қонун билан мустаҳкамлаб қўйганимизни бугунги мураккаб вазиятда ўзимиз учун энг маъқул ва тўғри йўл, деб биламиз, дея таъкидлади Президентимиз.

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигини катта хурсандчилик билан нишонлашга озгина вақт қолди.

Ўзбекистонимиз ана шу тарихан қисқа даврда, қандай оғир ва машаққатли синовларни бошидан ўтказмасин, унинг босиб ўтган йўли, ўсиш суръатлари, қўлга киритган ютуқ ва марралари жаҳон миқёсида тан олингани ва кўпчиликнинг ҳавасини тортаётгани барчамизни қувонтирмоқда, қалбимизда ғурур-ифтихор уйғотмоқда.

Халқаро майдонда Ўзбекистонимизнинг обрў-эътибори ошиб бораётганининг ҳал қилувчи мезони ва омили аввало, меҳнатсевар, мард ва матонатли халқимизнинг юксалиб бораётган дунёқараши, онгу тафаккури, сиёсий ва ижтимоий фаоллиги, ҳаётга қараши тобора ўзгариб бораётганида, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий уй-жойлар халқимиз ҳаёт сифатини янада юксалтирмоқда. Бу ҳаракат самарасида қишлоққа тараққиёт кириб бормоқда, замонавий ахборот технологиялари одамлар турмуш тарзидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Бундай бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилади.

Мен ёш авлодимизга, менинг болаларимга қарата  бўш келманглар, эртанги кун бизники, марра бизники, деб бежиз, асоссиз айтмайман. Бунинг чуқур маъно-мазмуни шундаки, вақт, йиллар ўтиши билан бизнинг сафимизни ким тўлдирмоқда? Аввало, замонавий билим ва касб-ҳунарларга эга бўлган, янгича, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимизнинг эртанги куни учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, ўзини намойиш этишга қодир бўлган навқирон ўғил-қизларимиз. Кўзлари ёниб турган бундай ёшларимизни яна қаерда — қайси давлат, қайси юртда топиш мумкин, деб таъкидлади Ислом Каримов.

Бугунги кунда узоқни кўзлаган мақсадларимиз, вазифа ва режаларимизни ҳам аниқлаб олганимиз, шу жумладан, мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2030 йилга бориб икки каррадан зиёд кўпайиши  барчамизда эртанги кунимизга катта ишонч бағишлайди. Ва юртимизни янада обод қилиш, ҳаётимизни юксалтириш бўйича дунёдаги энг тараққий топган давлатлардан, эркин ва озод яшаётган халқлардан асло кам бўлмаймиз, иншоолло.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔78

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔62

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔136

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 78    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 62    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 136    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 212    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар