Жорий йилнинг иккинчи ярмида юртимиздаги «GM Uzbekistan» корхонаси серияли равишда ишлаб чиқарадиган янги авлод «Chevrolet Nexia»
(«Ravon Nexia R3») ўзбек автомобиль тарихида янги босқични бошлаб беради, деб ёзмоқда Gazeta.uz.
Айтилишича, янги улов ҳайдовчи хавфсизлик ёстиғи билан таъминланган (энг юқори позицияда бу олд йўловчи учун ҳам мавжуд). Машина иммобилайзер, кундузги олд чироқлар (DRL) ҳамда «Isofix» болалар ўриндиқлари учун мустаҳкамлагичлар билан таъминланган.
Модель сиғими 1,5 литрга тенг, 16 клапанли 109 от кучига эга бензинли двигатель, беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутисига эга. Эълон қилинган ёнилғи сарфи аралаш циклда — 100 км. учун 7,2 литр. Янги «Nexia» қарийб шовқин солмасдан ҳаракатланади.
Тепкилар яхши созланган, тўхташ тепкисини кучли босишга ҳожат йўқ. Капот ва юкхонанинг шовқиндан ҳимоялангани ҳисобига қўшимча қулайлик яратилган. Олд бампер пиёдаларни ҳимоя қилиш талабларига жавоб беради. Машина 11 рангда (4 таси янги ранг) тақдим этилади.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил