Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида «Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзуида халқаро конференция ўтказилди.
Юртимизда ҳаётга изчил татбиқ этилаётган янгича ижтимоий сиёсатнинг мазмун-моҳиятини дунё жамоатчилигига етказиш, давлат органлари, касаба уюшмалари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкор ва шериклиги истиқболларини белгилаб олиш ушбу анжуманнинг асосий мақсади бўлди. Унда 30 дан ортиқ мамлакатдан нуфузли халқаро экспертлар ва йирик олимлар, хорижий давлатларнинг касаба уюшма марказлари раҳбарлари иштирок этишди.
Ижтимоий-меҳнат масалаларини ҳал этишда бевосита иштирок этаётган экспертлар таклиф ва мулоҳазалари ҳамда тажрибаларини конструктив муҳокама қилишди. Айни чоғда Ўзбекистоннинг очиқлигини, фаол ва амалий ҳамкорлик, халқаро ва чет эл тажрибасини ўрганиш асосида аҳолини ижтимоий ҳимоялашга оид вазифаларни ҳал этишга тайёрлигини намоён қилиши билан ҳам аҳамиятли эканини қайд этишди.
Тадбир қатнашчилари Самарқанд ва Тошкент вилоятида бўлиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий натижалари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар, ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишишди.
— Ўзбекистонда охирги бир ярим йил давомида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижалари одамлар ҳаётида яққол кўзга ташланмоқда, —дейди Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергиус ГЛОВАЦКАС. — Бундан икки йил олдин ҳам бу ерда ходимларга яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишганман. Ўтган вақт ичида бу ерда ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилибди. Ходимлар соғлиғини мустаҳкамлаш, ишдан ажралмаган ҳолда уларни жисмоний жиҳатдан чиниқтиришга алоҳида эътибор берилган.
Хорижлик экспертлар Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишларида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо беришди.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔50
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил