Давр нафаси      Бош саҳифа

ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

ёхуд кўзбўямачиликларга нуқта қўйилиши зарур

«Кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, «тайёргарлик»ка жалб этиш — сиёсатга хиёнат...»

ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлиб, у ердаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар, одамларни ўйлантириб келаётган масалалар ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш истиқболлари билан яқиндан танишиб, шу асосда тегишли кўрсатмалар бераётгани, халқимизнинг самимий эътирофига сабаб бўляпти. Шу билан бирга, йиллар давомида ишламасликни ўзига шиор қилиб, «ғалаба рапортлари»га ўрганиб қолган айрим раҳбарларни уйғотишга, ўзига ишониб топширилган масъул вазифани ватан ва халқ олдида виждонан бажаришга ҳам ундаб келмоқда. Бу жараёнга кўпчилик ҳушёрлик билан киришаётган бўлса-да, жойларда бирор иш қилмасдан, бошқалар ҳисобига ўзини ишлаётгандай қилиб кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас.            

Яқинда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойлардаги айрим  раҳбарларнинг ўз вазифасини бажариш, сидқидилдан ишлаш ўрнига кўзбўямачиликка йўл қўяётганини Президентимиз қаттиқ танқид остига олган эди. Куни кеча мазкур масалалар юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати брифинг ўтказиб, маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, эл-юрт фаровонлиги, фуқаролар бахт-саодати йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларни жойларда амалга оширишда кўзбўямачилик ҳолатларига йўл қўйилмаслиги учун ҳуқуқий механизм яратиш бўйича Президентимиз топшириқлар берган. Эндиликда аҳолини, айниқса, соғлиқни сақлаш ва таълим ходимларини, талабаларни ўз вазифасидан ташқари ишларга асоссиз жалб этишни қатъий тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқилади. Ушбу қарорда бугунги кунда кўп баҳс-мунозаларга сабаб бўлиб турган ободонлаштириш хизматлари фаолиятини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам акс этади. Бунда хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибаси инобатга олинади.

Фуқароларни жамоат ишларига мажбурлаш ҳолатлари шундан кейин ҳам такрорланса, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, жазо қаттиқ бўлади. Жумладан, жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Шавкат Мирзиёев Бош прокуратура олдига ҳам бир қатор вазифалар қўйган. Самарқандлик ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимига сабабчи бўлган мансабдор шахсларни юридик жавобгарликка тортиш бўйича топшириқлар берган. Ҳозирда бу ҳодиса бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Президент жойлардаги кўзбўямачилик ҳолатларидан ҳам қаттиқ норозилигини билдирган. Қайд этилган хўжакўрсин ишлар юзасидан прокурор текширувини ўтказиш бўйича кўрсатма берилган. Жумладан, Қашқадарёда йўл бўйларида ясалган сохта иссиқхоналар, Жиззахдаги тиббиёт муассасасида эски жиҳозлар ўрнатилгани ва касалларни онлайн рўйхатга олиш дастури ишламаслиги каби ҳолатлар текширилади.

Вилоятларга ташрифлар чоғида кўрсатилган, жумладан, банк раҳбарлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларни чуқур ва таҳлилий инвентаризациядан ўтказиш, камчиликлар аниқлангудек бўлса, кескин чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилган.

Президент яна шундай кўз­бўямачилик ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида доимий ва қатъий назорат ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган. Қўзбўямачиликка уринган ёки бунинг олдини олмаган раҳбарлар қаттиқ жазоланади.

Давлат раҳбари берган топшириқлар ижроси, айбдорларнинг жазолангани ҳақида оммавий ахборот воситалари, жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги медиа-марказ орқали хабар бериб борилади.       

Ўтган йил якунида Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида бир масалани алоҳида таъкидлаган эди: «Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, мен аминман, кўзлаган барча марраларимизга албатта етамиз». 

Дарҳақиқат, бугун бир нарсани англаб етишга ожизлик қил­япмиз. Жойларда қилинаётган ишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар Президентга кўрсатиш учун эмас, аввало, халқ манфаатлари, мамлакат тараққиётига хизмат қилиши керак. Биргина маҳалламиз супурилмагани мамлакат миқёсида катта фожиа эмас, энг ёмони, уни хаспўшлаб кўрсатиш, шу билан ўзимизни гўё ишлаётгандай тутиш — мана бу чинакам фожиа. Бу билан нафақат кимнидир алдаймиз, балки юрт раҳбарига, халқимизга, эртанги кунимизга хиёнат қиламиз. Ўзимизни ўзимиз алдаймиз. Аслида, ҳар биримизнинг асл вазифамиз халққа хизмат қилиш, эртамиз учун бир ғиштни мустаҳкам қўйиш эмасми?..  

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔12

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔10

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 12    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 10    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 55    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар