Ижтимоий сўров натижалари кўп нарсалар ҳақида «сўзлайди»
«...Албатта, Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил биз учун осон бўлмайди. Буни очиқ айтиш керак. Лекин, халқимиз таъбири билан айтганда, сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам, танлаган йўлимиздан қайтмаслигимиз шарт.
Нега деганда, бу ҳаётда ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлмайди. Ўзимиз ҳаракат қилмасак, ҳеч ким бизга беғараз ёрдам бермайди...»
Бу тарихий сўзлар ҳали-ҳамон кўпчиликнинг қулоғи остида жаранглаб турган бўлса ажаб эмас. Мамлакатимиз тарихида илк бор Президент томонидан парламентимиз — Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатномада айтилган эди бу сўзлар.
Бу Мурожаатнома халқимиз ҳаётида нечоғли аҳамият касб этгани яқинда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларида ҳам яққол ифодасини топди. Сўровда мамлакатимиз аҳолиси давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳияти ва асосий мазмунидан қай даражада хабардор экани аниқланди.
Сўров мамлакатимизнинг барча вилоят ва ҳудудларини қамраб олди, унда 18 ва ундан катта ёшдаги, шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилаётган, турли миллат ва ижтимоий гуруҳларга мансуб, ишлаб чиқаришнинг турли соҳа ва жабҳаларида фаолият юритаётган юртдошларимиз иштирок этди.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатимиз аҳолисининг мутлақ кўпчилиги Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давлат ва жамият муносабатларининг либераллашаётгани, реал демократик ўзгаришлар амалга оширилаётганидан далолат берадиган, мамлакатимиз сиёсий тизими учун тарихий аҳамиятга эга янгилик бўлди, деган фикрда якдил. Фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги Мурожаатноманинг асосий мазмунидан яхши хабардор экани ҳамда Президентимизнинг давлат ва жамият қурилиши тизими самарадорлигини ошириш бўйича стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.
Фуқароларнинг 84,2 фоизи давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида баён қилинган таклифларни қўллаб-қувватлайди. Сўровда иштирок этганларнинг фикрича, ушбу таклифлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган бўлиб, мамлакатимизни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақидаги тасаввурлари ва орзу-умидларига мос.
Шунингдек, сўров иштирокчилари Президентимиз томонидан давлат ва жамият бошқарувида парламентнинг ўрнини кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, самарали ижтимоий сиёсат юритиш борасида белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва маъқуллашини билдирдилар.
Фуқароларимизнинг 65,5 фоизи таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари, мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида белгиланган вазифалар Мурожаатноманинг муҳим йўналишларидан бири, деб ҳисоблайди.
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, сўровда иштирок этганларнинг асосий қисми мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг пировард мақсади минтақамизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдан иборат, деб ҳисоблайди. Марказий Осиёда савдо-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорликни янада кенгайтириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази материаллари асосида тайёрланди.
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔10
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔9
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔29
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил