Давр нафаси      Бош саҳифа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА НАВРЎЗ ТАБРИГИ

Азиз ватандошлар!

Жонажон юртимиз — Ўзбекистонимизга яшариш, баҳор ва гўзаллик байрами — Наврўзи олам кириб келмоқда.

Ана шу қутлуғ айём — Шарқона янги йил билан сиз, муҳтарам отахон ва онахонларни, мунис опа-сингилларимиз, суюкли фарзандларимиз, бутун халқимизни чин юракдан самимий муборакбод этаман.

Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу нурли лаҳзаларда барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Қадрли дўстлар!

Бугун кўп миллатли халқимиз дала ва қирларда, майдон ва хиёбонларда, табиат бағрида сайил-томошалар ўтказиб, Наврўз айёмини кутиб олмоқда.

Етти ёшдан етмиш ёшгача — барча юртдошларимиз катта шоду хуррамлик билан бир-бирини қутлаб, шу ёруғ кунларга етказгани учун шукроналар айтмоқда.

Эл-юртимизнинг табаррук заминимизга, она диёримизга меҳри, ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат фазилатлари янада яққол намоён бўлмоқда.

Шу дилбар фаслда табиатдаги ўзгаришларга уйғун бўлиб, жамиятимиз, ҳаётимиз ҳам ўзгариб, янгиланиб бормоқда.

Янги-янги уй-жойлар, таълим, тиббиёт ва маданият масканлари, замонавий корхоналар, обод қишлоқ ва шаҳарлар юртимиз чиройига чирой қўшмоқда.

Наврўз фалсафаси, Наврўз қадриятлари — одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш, кексаларга ҳурмат, муҳтож инсонларга эътибор ва ёрдам кўрсатиш, адолат ва халқпарварлик фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Биз энг аввало оналаримиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз, бутун халқимизни рози қилишни ўз олдимизга эзгу вазифа қилиб қўйганмиз. Ва бу олий мақсадга албатта эришамиз. Шунда ҳаётимиз янада обод ва фаровон, буюк Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, ҳар кунимиз Наврўз бўлади.

Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта орзу-ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошламоқдалар. Барчамиз йилимиз қутлуғ келсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, меҳнатингиздан барака топинг, деб уларни табриклаб, ишларига ривож тилаймиз.

Азиз дўстлар!

Мана, бир неча йилдирки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорига мувофиқ Наврўз байрами халқаро миқёсда кенг нишонланмоқда.

Ҳақиқатан ҳам бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади. Шу боис ҳам Наврўзи олам мустақиллик йилларида, миллати, тили ва динидан қатъи назар, диёримизда яшаётган барча юртдошларимизнинг ардоқли ва севимли байрамига айланди.

Бугун чет эл дипломатик корпус вакиллари, хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимиз Наврўз қувончини биз билан бирга баҳам кўрмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, азиз меҳмонларимизга, барча яқин ва узоқ давлатлар халқларига самимий табрикларимизни йўллаб, уларга тинчлик-осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.

Қадрли ва муҳтарам юртдошларим!

Мана шу мунаввар лаҳзаларда сиз, азизларга, бутун халқимизга энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.

Шарқона янги йилимиз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга бахт ва қувонч олиб келсин!

Барча пок орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔9

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 10    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 9    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 55    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар