Давр нафаси      Бош саҳифа

БИРОДАРЛИКНИНГ МУҲИМ НУҚТАСИ

Тарихий ҳамкорликнинг янги босқичидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 март кунлари Тожикистонга олий даражадаги давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлди. Бу нафақат икки давлат ўртасида, балки Марказий Осиё миқёсида ҳам эътироф этилмоқда.

БИРОДАРЛИКНИНГ МУҲИМ НУҚТАСИ

Мазкур ташриф кутилганидан ҳам самарали бўлди. Музокаралар якунида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон — Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланди.

Ачилбой РАМАТОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси:

— Тожикистон Республикаси ҳудудий жойлашувига биноан мамлакатимизга чегара давлат ҳисобланади. Темир йўл ва автомобиль йўлларимиз бир-бири билан боғлиқ. Яъни, қўшни давлатнинг асосий юклари Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтади. Сўнгги йилларда Тожикистон томонининг юклари Ўзбекистон ҳудудидан айланиб ўтар эди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, янги қатновлар йўлга қўйилди. Бу борада қўшни мамлакатга ўзига хос чегирмалар тақдим қилдик ва бир тўхтамга келдик. Бу икки мамлакат иқтисодиётига катта фойда келтиради, деб ҳисоблаймиз.

Мамлакатларимиз ўртасида темир йўл қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган эди. Давлатимиз раҳбарининг ташрифи доирасида «Ғалаба – Амузанг – Хошади» темир йўл линияси очилди. Таҳлилларга кўра, бу йўлдан миллионлаб аҳоли фойдаланиши мумкин. Шундай экан, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади.

Жамшид ХЎЖАЕВ, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири:

— Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида ташкил қилинган учрашувлар, мулоқотлар самимий ва ўзаро ишонч руҳида ўтди. Мисол учун, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ва бизнес-форум натижасига кўра, 200 миллион доллардан ортиқ шартнома имзоланди. Кўргазмада юртимизнинг 100 дан ортиқ корхонаси ўзининг мингдан ортиқ маҳсулоти билан иштирок этмоқда. Давлат раҳбарларининг учрашувида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмасини бир миллиард долларга етказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Энг муҳим жиҳати, Ўзбекистон ва Тожикистон вилоятлари ўртасида тўғридан-тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. Бу мамлакатларимиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Шавкат ҲАМРОЕВ, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири:

— Тожикистон билан Амударё ҳамда Сирдарё сувларидан фойдаланиб келмоқдамиз. Сув ресурсларидан фойдаланишда халқаро меъёрларга амал қилиш талаб этилади. Бундан ташқари, табиатнинг бу неъматидан самарали фойдаланиш керак. Президентимизнинг ушбу ташрифи икки давлат тарихида муҳим воқеа бўлиб қолди. Чунки сув ва энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида келишувга эришилди.

Шунингдек, гидроэлектр станциялари қуриш бўйича ҳам нуфузли комиссия тузишга келишиб олинди. Бу қарор нафақат икки мамлакат, балки бутун минтақа иқтисодининг ривожига салмоқли ҳисса қўшади. Янги қурилаётган гидроэлектр станцияси минтақанинг энергетикага бўлган талабини қондиради.

Туроб ЖЎРАЕВ, Самарқанд вилояти ҳокими:

— Давлатимиз раҳбарининг Тожикистонга ташрифи тарихий аҳамият касб этди. Бу икки халқ ўртасидаги алоқаларнинг такомиллашишида муҳим қадам бўлди. Музокаралар якунига кўра, Тожикистон Республикасининг Сўғд ва Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятлари ҳокимларига кенг имкониятлар яратиб берилди. Энди муносабатларда ортиқча расмиятчиликсиз, тўғридан-тўғри телефон орқали боғланиш, ўзларига маъқул бўлган вақтда икки томон ишбилармонлари ўртасида учрашувлар ўтказишга келишиб олинди. Бунинг амалий натижаси сифатида жорий йилнинг апрель ойида Тожикистон тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтади.

Ташриф доирасида жуда кўп самарали келишувларга эришилди. Биргина мисол: эришилган келишувга кўра, энди фуқаролар мамлакатларда ўттиз кунгача визасиз юриш имкониятига эга бўлади. Бу икки халқ вакилларининг азалдан йўлга қўйилган қариндошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, қолаверса, туризмни ривожлантиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

 

Абу Бакр ЎРОЗОВ

ёзиб олди.

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔9

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 10    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 9    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 55    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар