«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида аёлларга нисбатан жиноят қонунчилигини либераллаштириш мақсадида Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.
Унга кўра, уч ёшгача боласи бўлган барча аёл ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритилади. Ушбу лойиҳа Олий суд, ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ўтказган «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини амалга оширишда ОАВнинг роли ва ўрни» мавзусидаги анжуманда маълум қилинди.
Айтилишича, Давлат дастури доирасида «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига таркибида модификациялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклашга, шунингдек, болалар овқатида генетик модификациялаштирилган организмларни қўллашга тақиқ жорий этишга оид қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Янги ўзгартиришларга кўра, мазкур қонун ўнга яқин моддалар билан тўлдирилади.
Ўз мухбиримиз
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил