Давр нафаси      Бош саҳифа

КЕКСАЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетасида эълон қилинган «Кексаларимиз — бебаҳо бойлигимиз» лойиҳаси якунланди.   

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида молиялаштирилиб,  Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан ижтимоий шериклик асосида амалга оширилган мазкур лойиҳа мамлакатимизда ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан навқирон авлод камолоти йўлида оқилона фойдаланиш, ёшларни миллий қадриятларимизга эҳтиром руҳида тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди.  Лойиҳада 2015 йилнинг 1 июлидан 2016 йилнинг 20 июнигача «Жамият» газетасида 58 нафар муаллиф жами 100 дан ортиқ мақола, 125 та хабар, 10 дан ортиқ фотолавҳа билан иштирок этди. 

— Кексаларимиз ҳаётининг бугунги кунимиз учун ўрнак бўларли жабҳаларини ёритишни мунтазам давом эттириб бориш, менимча, ёш авлод тарбиясига мустақиллик ғояларини сингдириш ҳамда шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашда жуда катта аҳамият касб этади, — дейди танлов ғолибларидан бири Зебунисо Назирова.

Танловнинг асосий ўринлари ҳамда «Энг яхши мақола», «Энг яхши фотосурат», «Энг яхши репортаж» номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорлар таҳририятнинг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔78

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар