илм ва маърифатдадир
Инсоният тарихига назар ташласак, барча давр ва ҳудудларда тараққиётнинг асосида илм ва маърифат ётганини, инқирозу завол негизида лоқайдлик, саводсизлик турганини кўрамиз. Илмли ва маърифатли инсонгина маънавиятли, имони бут, ахлоқли ва албатта, элпарвар, ватанпарвар бўлади.
Бу оддий ҳақиқатни, тарихнинг аччиқ сабоғини жамиятнинг ҳар бир аъзоси чуқур англагандагина маърифатли фуқаролик жамияти барпо этилади.
XXI асрда инсониятни нималар кутмоқда? Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг мавқеи ва ўрни қандай бўлиши керак? Бу саволу муаммоларнинг жавобини, ечимини бугунги ислоҳотларда, сизу бизни том маънодаги инқилобий ўзгаришларга даъват қилиб турган тиниб-тинчимас Президентимиз фаолиятида кўргандек бўламан. Давлатимиз раҳбарининг 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида билдирган фикрлари ҳам айни халқимизнинг кўнглидаги гаплардир.
Ҳар қандай ислоҳотлар натижаси бу жараёнда иштирок этаётганларнинг савиясига, билимига, дунёқарашига, керак бўлса, эътиқодига боғлиқ бўлади. Шу маънода, аввало, жамиятнинг ҳар бир аъзосини маърифатли қилиб тарбиялаш масаласини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Бу масалада керакли натижага эришмоқ учун биринчи галда таълим ва тарбияни тўғри йўлга қўйиш, илмли, маърифатли шахсларнинг жамиятдаги мавқеини кўтариш талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 декабрь куни Фанлар академияси академиклари, юртимизнинг таниқли олимлари билан учрашувда билдирган фикрлари бу соҳадаги ўзгаришларнинг дебочаси бўлди. Унда ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш, олий таълим даргоҳларида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, назария ва амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш янги давр ислоҳотларида асосий ўрин тутиши таъкидланди.
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Президентимиз томонидан қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ва бошқа ҳужжатлар соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бўлмоқда.
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида кадрларнинг илмий салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Иқтидорли ва ёш педагогларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба орттиришга юбориш тизими самарали йўлга қўйилди. Ёш олимлар учун махсус стипендиялар таъсис этилиб, уларнинг тадқиқотларини давлат грантлари ажратиш орқали молиялаштириш амалга оширилмоқда. Шу йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ўтказилган сайловлар натижасида мамлакатимизда академиклар сони яна 37 тага кўпайди. Бу ҳам Ўзбекистоннинг нурли келажагини таъминлашда, иқтидорли ёшларни тарбиялашда таянч бўлиши, шубҳасиз.
Глобал ахборот асрида Ўзбекистонда таҳдидбардош, маърифатли фуқаролик жамияти яратишда Президентимиз билан бир сафда меҳнат қилиш олимларимиз ва барча зиёлиларнинг бош вазифаси бўлиб қолади.
Ўктам МАВЛОНОВ,
тарих фанлари доктори, профессор
(ЎзА)
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил