Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида аёллар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг кўпайиб кетаётгани ҳақида тўхталиб: «Хотин-қизлар қўмитасининг масъул раҳбарлари бу рақамларни қандай изоҳлайди?» деган саволни кўндаланг қўйди.
Хотин-қизлар жиноятлари, ўз жонига қасд этаётганлар, нотинч оилалар, нотинч қўшнилар ҳақидаги сўзларидан, шубҳасиз, ҳар биримиз ўзимизга керакли хулосалар чиқариб олдик. Шу боис олиб бораётган ишларимиз натижасини ҳисоботларда эмас, балки амалда кўрсатишимиз кераклигини яна бир бор ҳис этдик.
Сирдарё вилоятида хотин-қизлар ўртасида оғзаки тарғибот-ташвиқот олиб бориш билан чекланмай, уларга амалий ёрдам бериш чораларини кўряпмиз. Профилактик ҳисобда турган, нотинч оилаларнинг аъзолари, жиноятга ва суиқасдга мойил хотин-қизлар истиқомат қиладиган хонадонлар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиб, уларни жамият ҳаётига тортиш масалалари кун тартибимиздан доимий ўрин олган. Ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи шанба куни «Қизлар билан очиқ мулоқот кунлари» ташкил этилмоқда. Чунки муаммонинг илдизи ана шунда, ўз жонига қасд қилаётган, жиноятга қўл ураётган опа-сингилларимиз айнан жамият ҳаётидан узилиб, майда-чуйда муаммоларга ўралашиб қолган аёллар ва қизлардир. Уларни қуруқ гап билан эмас, балки амалий иш билан фаолликка чорлаш зарур. Биз уларга муносиб иш ўринлари таклиф қиляпмиз. Иккинчи-учинчи чорак давомида вилоятимизда 300 нафардан зиёд аёл касаначи сифатида иш бошлади, уларга уй олишлари учун имтиёзлар берилди, яъни касаначи бўлиб кирган корхоналар уй учун бошланғич бадални тўлаб беришди. Президентимиз ташаббуси билан Гулистон ва Янгиер шаҳарларида эркин иқтисодий зоналар яратилиб, қатор корхоналар ишга туширилмоқда, Сирдарё туманида фармацевтика бўйича шундай зона иш бошлади. Ушбу корхоналарда яратилаётган иш ўринларининг қарийб 50 фоизи хотин-қизлар учун мўлжалланган.
Шу билан бирга, хотин-қизлар ўртасида якка тадбиркорликни ривожлантириш борасида тижорат банклари билан доимий ҳамкорлик қиляпмиз. 2017 йилнинг 10 ойи давомида 330 нафардан зиёд опа-сингилларимиз имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини йўлга қўйди.
Олиб бораётган ишларимиз самараси ўлароқ 2017 йилнинг 10 ойи мобайнида Сирдарё вилоятида аёллар ўртасида жиноятчилик 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 79 тага камайди. Ҳали олдинда қиладиган ишларимиз кўп, айниқса, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлашни, жиноят йўлига бир бора киргану, қилмишидан пушаймон аёлларимизни жамиятга қўшишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Дилфуза ЎРОЛОВА,
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси
(uza.uz)
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил