Мамлакатимизда маҳалла фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан бирга, унинг вазифалари кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Шунинг учун ҳам ушбу институтнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири кенгаймоқда.
Бош қомусимизда маҳалланинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланиб, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини тартибга солишга оид қонунлар қабул қилинган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бугунги кунда ўттиздан ортиқ вазифа юклатилган.
Мамлакатимизда ўн мингга яқин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ана шундай тамойиллар асосида фаолият юритмоқда. Ушбу тузилма аҳоли турли қатламлари манфаатларини ифода этиш баробарида, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётир. Шунингдек, оила мустаҳкамлиги, баркамол авлод тарбиясида маҳалла институти муҳим ўрин тутмоқда. Буларнинг бари юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, барқарорликнинг асосий омили бўлиб хизмат қилаётир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги чиқишида бугунги глобаллашув шароитида ҳар қандай давлат ва жамиятнинг асосини ташкил этадиган асл ва фундаментал қадриятларни унутмаслик лозимлигини таъкидлади. Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёнотга алоҳида урғу берди.
Зеро, ўсиб келаётган авлод айнан оилада маънавий-ахлоқий тарбия олади, масъулиятли бўлишни ва лоқайд бўлмасликни ўрганади. Ушбу муҳим соҳада тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонда келгуси йилда «Оилани мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли» мавзуида халқаро конференция ўтказишни таклиф этди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси долзарб аҳамиятга эга. Зеро, ўсиб келаётган ёш авлод — ҳар бир давлатнинг бойлиги, эртанги кунининг ҳал қилувчи кучи. Оила эса муқаддас қўрғон. Инсон шу ерда туғилади, онгу тафаккури шу масканда шаклланади. Шу боис ушбу қўрғонни, унда камолга етаётган ёш авлодни ҳар қандай таҳдиддан ҳимоялаш давлатнинг келажагини муҳофаза этиш билан баробардир.
Юртимиздаги маҳаллалар бу борада миллий қадриятларимизга таянган ҳолда оилалардаги муаммоларни бартараф этаётир. Жумладан, фуқаролар йиғинлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик комиссиялари, «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси, «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлиги доирасида олиб борилаётган ишлар мамлакатимизда бу борада катта тажриба тўплангани далолатидир.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2016 йил фуқаролар йиғинлари томонидан 7,6 миллиондан ортиқ оила ўрганилиб, 40 мингдан ортиқ оиладаги низоларнинг олди олинган, 2 мингдан ортиқ эрта оила қуриш ҳолатининг олди олинган. 12 мингдан ортиқ ёш ўқишга жалб этилган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса маҳалла фаоллари 5,5 миллиондан зиёд оиладаги муҳитни ўрганиб чиқди. Натижада мингдан ортиқ эрта никоҳнинг олди олиниб, 35 мингдан зиёд оиланинг нотинчлигига сабаб бўлган турли низолар бартараф этилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар йиғинларига кўплаб оилалар юзага келган низолар, ажрашиш масалаларида ариза берган. Маҳалланинг кучи ва таъсири билан 47 минг 520 оиладаги тушунмовчиликлар бартараф этилди. 22 мингдан ортиқ фуқаро ажрашиш учун берган аризасини қайтариб олди. Демак, шунча хонадонда ҳаёт қайта изга тушган.
Бир сўз билан айтганда, МДҲ саммити доирасида кўтарилган ташаббуслар, эришилган аҳдлашувлар, шубҳасиз, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Дилшода МИРЗАЖОНОВА,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг ўринбосари
(ЎзА)
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔52
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔154
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔182
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил