— Тошкентнинг ҳалқа йўли бўйлаб электр поезд йўли қурилиши бошландими?
Ойбек НУРМАНОВ, Тошкент шаҳри
— Қурилишнинг дастлабки лойиҳасида темир йўл ерда қурилиши керак эди, — дейди «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Бош менежери — Бош муҳандиси Ҳусниддин ҲОСИЛОВ. — Унга кўра, бир нечта бино, аҳоли уйлари бузилишига тўғри келган. Лекин давлатимиз раҳбари мазкур ҳалқа йўли энг сўнгги замон талабларига жавоб берадиган даражада бўлишини, йўлнинг устида, ердан бир неча метр баландликда, ҳеч қандай транспорт йўллари билан кесишмайдиган, қатнов қисмига халақит бермайдиган ва аҳоли уйлари, савдо шохобчалари ҳамда бошқа биноларга зарар етказмаган ҳолда қурилиши лозимлигини таъкидлади.
Шунинг асносида янги лойиҳа ишлаб чиқилди ва давлатимиз раҳбари уни тасдиқлади. Насиб этса, ноябрь ойида учта устун қуриб битказилади ва агарда у маъқулланса, қолган қисми ҳам шу тарзда давом эттирилади. Темир йўл жуда чиройли ва ҳашаматли бўлади. Фақат қурилиш босқичма-босқич амалга оширилади. Режага кўра, ҳалқа йўлини йиғиш 2021 йилга қадар давом этади.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔32
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔26
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔159
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил