Давр нафаси      Бош саҳифа

ТОШКЕНТ  ҲУДУДИ  КЕНГАЯДИМИ?

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида пойтахтимизнинг Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй-жой қурилади. Жорий йилда уларнинг 66 таси Мустақиллик байрами арафасида 2,5 мингдан ортиқ оилага топширилиши режалаштирилган эди. Бироқ қурилиш ишлари белгиланган муддатда тўлиқ якунланмади.

Бунинг асосий сабаби нимада? Нега уйлар ўз вақтида эгаларига берилмади?

— Бизга дахлдор бўлмаган баъзи сабабларга кўра, қурилиш ўз вақтида тугалланмади, — дейди Тошкент шаҳар бош архитектори Асомиддин ­ТОЖИЕВ. — Аниқроғи, Сергели туманининг ер ости сув сатҳи юқорилиги қурилишни мураккаблаштирди. Бундан ташқари, лифт ўрнатиш ҳам анча вақт талаб этадиган жараён. Боз устига, уни ўрнатадиган мутахассис кам. Муддат кечиктирилишига таъсир ўтказган асосий омиллар шу.

Қолаверса, бу ҳудудда кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилди. Айни пайтда пардозлаш ишлари кетмоқда. Агар квартиралар ўз эгаларига топширилганда бу ердаги ободонлаштириш ишларига ноқулайлик туғдирарди. Мазкур ишлар шу йил охирига қадар тўлиқ якунланади ва хонадонлар ўз эгаларига топширилади. 

— Кейинги пайтларда одамлар орасида «Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманлари Тошкент шаҳрига қўшилар экан», деган миш-миш юрибди. Бу гап ҳақиқатга қанчалик яқин?

— Албатта, бу режа Тошкент шаҳрининг бош лойиҳасида бор. Қайси жой ва қанча ер шаҳар ҳудудига ўтиши аниқ белгиланган. Шуни айтишим мумкинки, шаҳар шимол томонга кенгаймайди. Зангиота тумани катта бўлгани учун у иккига ажратилиб, ярмига Тошкент тумани мақоми берилди. Пойтахтимиз эса аста-секинлик билан Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ томонга қараб катталашади. Ҳозир шу лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Ғуломжон  МАЪМУР ўғли




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар