Бундан роппа-роса йигирма олти йил муқаддам Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилган эди.
Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча оламшумул ютуқ ва марраларни мамлакатимизнинг Биринчи Президенти номи ва фаолияти билан боғлайди. Ислом Каримов бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлмиш ёшларнинг онгу тафаккури ва дунёқарашини бутунлай ўзгартириб, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишнинг янги принципиал тизимини яратиб, уни ҳаётга жорий этишга бевосита раҳбарлик қилди.
...2017 йил. 31 август. Биринчи Президентимиз кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи, унга туташ кўркам майдон ва хиёбон. Мусаффо осмон, маҳзун мусиқа садолари остида давлатимиз байроғи ҳилпирайди.
Бу ерга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, жамоат ташкилотлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, талаба-ёшлар, юртимиздаги миллий маданият марказлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакиллари Ислом Каримов ҳайкали очилишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиш учун жам бўлган.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев ва Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова Ислом Каримов ҳайкалини очди. Буюк Юртбошимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Биринчи Президентимиз бошлаб берган кенг кўламли ислоҳотлар бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида изчил давом эттирилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори халқимизнинг ўзининг буюк фарзандига чексиз ҳурмат ва садоқатининг амалий ифодаси бўлди. Қарорда кўзда тутилганидек, Биринчи Президентимиз номини абадийлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига бир неча бор ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Ислом Каримов дафн этилган жойда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуаси лойиҳаси билан танишиб, уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги «Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Буюк Йўлбошчимиз ҳайкалини яратиш бўйича халқаро ижодий танлов эълон қилинган эди.
Танлов натижаларига кўра, ҳайкалтарош, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон санъат арбоби Илҳом Жабборов яратган ҳайкал ғолиб, деб топилди.
Маросимда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ш.Каримов, Ўзбекистон халқ артисти Г.Мельникова, Тошкент шаҳридаги «Чилонзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Муталов, ФИФА рефериси, «Эл-юрт ҳурмати» ва «Буюк хизматлари учун» орденлари соҳиби Р.Эрматов, Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз халқини чексиз муҳаббат билан севгани, умрининг сўнгги кунларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлагани, унинг сўнмас хотираси миннатдор юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолишини таъкидлади.
* * *
Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами нишонланаётган қутлуғ кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Шу куни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик номидан ҳам гулчамбарлар қўйилди.
Абу Бакир ЎРОЗОВ,
ЎзА мухбири
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил