Давр нафаси      Бош саҳифа

ЮКСАЛИШДАН МАҚСАД ҲАВОЛАНИШ ЭМАС

ёхуд Ибн Сино араб олимими?

Маънавиятимизнинг энг йирик намояндаларидан бири — Имом ат-Термизий ҳақида саҳна асари яратилаётганини эшитиб кўнглим ёришди. Бу ҳақда «Мустақиллик йилларида виждон ва эътиқод эркинлиги соҳасида эришилган ютуқлар» мавзусидаги матбуот анжуманида хабар берилди. Назаримда, алломаларимиз ҳаёти ва фаолияти билан танишишнинг бундай янгича, ноанъанавий усули кўпчиликка манзур бўлишига шубҳа йўқ.

ЮКСАЛИШДАН МАҚСАД ҲАВОЛАНИШ ЭМАС

Дунёга машҳур аждодларимиз хоки қўйилган муборак масканлар бир вақтлар омборхона, отхона, ҳатто, қамоқхона вазифасини ўтагани, кўпинча ташландиқ ва хароба аҳволда ётганини ёши катталар кўп эслашади. Ўз маҳалламиз ҳудудида жойлашган бундай обидалар ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдик...

— Юртдошларимизда Имом ат-Термизий бобомиз ҳақида аниқ маълумотлар жуда кам эди, — дейди Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари профессор Убайдулла Уватов. — Кўпчилик у зотни Ҳаким ат-Термизий билан адаштиргани ҳам ҳақиқат. Бугун жуда катта имкониятлар эшиги очилди. Бундай зотларнинг ҳатто, қўлёзма асарларидан бемалол фойдаланиш мавриди туғилди.

Яқинда шундай алломаларимиздан етмиш нафарининг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида китоб тайёрладик. «Ўзбекистон» нашриётида нашрдан чиқди. Нархи шу қадар арзонки, кўриб ҳайрон қолдим. Шунча катта ва салмоқли адабиётларни олиб ўқиш учун яратилган шароитнинг амалий ифодаси шу бўлса керак-да.

Убайдулла Уватовнинг таъкидлашича, келгусида «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда алломаларимиз ҳақида бадиий фильмлар яратиш режалаштирилган.

— 1981-1985 йилларда Жазоирда таржимон бўлиб ишлардим, — дейди Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази раҳбари Шоазим Мунавваров. —  У ердаги бир ҳолатни кўриб жуда ажабланганман. Касалхоналарнинг кўпига Ибн Сино номи берилган. Шунда мен Ибн Синонинг юртиданман, деганимда у ердагилар: «Ахир, у зот араб олими-ку», дейишган эди…

...Индонезиядаги сафаримиз чоғида бизни Имом Бухорий юртидан эканимизни билиб қолишгач, ҳамма юксак эҳтиром билан ўрнидан туриб қаршилагани эсимдан чиқмайди... 

Ҳа, бутун дунёда ўқиб-ўрганилаётган алломаларимиз мероси мустақиллик туфайли ўзининг ҳақиқий ворислари қўлига берилди. Бугун қўлёзмалар фондларида сақланаётган минглаб бебаҳо асарлар бизнинг аждодлар ҳақидаги ғурур-ифтихоримиз боисидир.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида алломаларимиз меросини кенг миқёсда ўрганиш ва тадқиқ қилиш мақсадида тузилган илмий-тадқиқот марказлари истиқлолнинг йигирма олти йиллик тўйига муносиб тўёна бўлиши билан бирга, минг йиллик тарихий қадрият ва анъаналаримизнинг ўзига хос давоми ҳам бўлди.

Ўтиш даврида бир муддат хориж фильмларига томошабин бўлганимиз сир эмас. Ўзгаларнинг тарихи, маданияти билан айнан экран орқали танишганимиз ҳам ҳақиқат. Энди эса яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлардан фойдаланиб, ўзимизнинг теран томирларимизга холисона назар ташлаш фурсати етди. Пойдевор қанча бақувват бўлса, бино шунчалик мустаҳкам қурилганидек, ёш авлод маънавияти тарихий ўзанлардан сув ичсагина ўсиб-ривожланади. Турли таҳдидларга қарши мустаҳкам иммунитет шаклланади.

Халқимизда шундай бир тансиқ удум бор: биров билан танишиб қолса, кимсиз, кимлардансиз, деган саволни беради. Ота-боболарини сўраб-суриштиради. Ўз ота-бобоси ҳақида билмаган одамнинг юзи шувут бўлиши аниқ. Шундай бир даврда буюк аждодлар қолдирган бой маънавий меросни билмаслик ворислик ғурур ва ифтихорини пучга чиқаради.     

Мана, истиқлолнинг яна бир довони олдида турибмиз. Истиқлол — ҳақиқатда буюк неъмат. Лекин унинг буюклиги бизнинг қуруқ сўзларимиз ёки ҳавойи ғурур-ифтихоримиз билан чекланиб қолмаслиги зарур. Юксалишдан мақсад беҳуда ҳаволаниш эмас, ўзимиз ва ўзлигимизга яқинлашиш эканини унутмаслигимиз зарур.

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔52

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 52    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар